Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Бройлер жўжаларини парваришлашда зарур бўлган ёруғлик, ҳарорат ва нисбий намлик меъёри (2-мақола)

23/Noyabr/2024 23:02
  1161

Бройлерларни қафасларда сақлаш ва боқиш учун БКМ-3Б технологик ускуналар ва 3 ярусли КП-8 батареяларини ишлатиш мумкин. Бройлерларни катакларда сақлашнинг афзалликлари шундан иборатки, бир хил ҳажмдаги майдонда ер(пол)да боқилганга нисбатан 1,5 баробар кўп бош сонини кўп ушлаш мумкин, мос равишда бош сонини ҳисобига парранда гўштини ҳам кўп олиш мумкин, лекин шу билан бирга бройлерларни ер(пол)да боқилганига қараганда қафасда боқилган бройлерлар бир бошига нисбатан камроқ тирик вазн олиниши ва олинган 1 кг тирик вазн учун кўпроқ сарф харажат қилиниши аниқланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, бройлерларни ерда боқиш ускуналари катакларда боқиш ускуналарига нисбатан 2 баробар арзон тушади. Бройлерларни ерда боқиладиган ускуналари харажатларини қоплаш учун 2-2.5 йил вақт талаб этилади, катакларда боқиладиган бройлерлар ускуналари харажатларини қоплаш учн 3-4 йил вақт талаб этилади.

Қалин тўшамада бройлерларни етиштириш технологияси энг муҳим ва ҳар томонлама мукаммал ўзлаштирилган технология ҳисобланади.

Боқилаётган бройлер жўжаларини тагига қалин тўшама учун моғорламаган, тоза ёғоч қипиғи, майдаланган похоллар 10-15 см қалинлигида ишлатилади. Бройлер жўжаларини боқиш зичлиги 1 м2 га 12-14 бошни ташкил этади, шунда 1 кв. м. боқиш майдончасида тирик вазнда 32-36 кг парранда гўшти етиштирилади.

Бир бошга озиқлантириш фронти – 5 см ва сув ичиш фронти 1 см ни ташкил этади.


Паррандахоналарда бройлер жўжаларини парвариш қилишда зарур бўлган ёруғлик меъёри

Жадвал №1

Жўжалар ёши Ёруғлик
1-7 кун 30-40 люкс
Бир суткада 1 соат дам, 23 соат ёруғлик
8-38 кун 5-10 люкс


Паррандахоналарда бройлер жўжаларини парваришлаш учун зарур бўлган ҳарорат ва нисбий намлик меъёри

Жадвал №2

Жўжалар ёши (хафта) Хонадаги ҳарорат Жўжалар жойлашган майдончадаги (брудер тагида) ҳарорат Ҳавонинг нисбий намлиги
1 30-29 34-32 65-70%
2 28-27 31-29 65-70%
3 28-26 - 65-70%
4 25-24 - 65-70%
5 24-23 - 65-70%
6 22-21 - 65-70%
7 20-18 - 65-70%

Изоҳ: агар брудер мавжуд бўлмаса, жадвалда брудернинг тагида кўрсатилган ҳаво ҳарорати, жўжалар елка баландлигидаги ҳаво ҳарорати ҳисобланади.

Маълумки, макиён ва хўрозчаларни ўсиш суръатлари ҳар ҳил бўлади. Хўрозчаларнинг 5-6 ҳафталик тирик вазни макиёнларга нисбатан 15-16 фоиз юқори, тирик вазнига сарф бўлаётган озуқа бирлиги эса 8-10 фоиз кам бўлади. Бу бройлерларни жинсига қараб ажратиб боқишда иқтисодий самарадорлигини оширади. Натижада бройлерларни тирик вазни бўйича тенглигини, жўжаларни бош сонини сақлаш кўрсаткичини юқорилиги, озуқаларни самарали сарфланишини, алоҳида заиф ривожланган жўжаларни ажралиб қолишини, сўйилган бройлерларни массаси ва ҳажми бўйича тенглигини (бир хиллигини) таъминлайди. Алоҳида ажратиб боқиш натижасида етилган хўрозчаларни олдинроқ, макиёнларга таъсири бўлмаган холда сотиш имконини беради. Бройлерларни алоҳида ажратиб боқиш натижасида 1 кв.м. майдондан бирга қўшиб боқилганга қараганда 10-12 фоиз кўп фойда олиш мумкин.

Манба: mehnat.uz

Улашиш: