Харид Қилиш Саватчаси

Жами

ОТБ Ўзбекистоннинг боғдорчилик ва сабзавотчилик секторига 198 млн долларлик қўшимча молиялаштириш амалга оширади

23/Noyabr/2024 21:35
  1277

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда боғдорчилик ва сабзавотчилик соҳасини қўллаб-қувватлаш учун 198 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча кредит бериш режасини маъқуллади. Бу ҳақида ОТБнинг расмий сайтига асосланиб, Sof.uz хабар берди.

Бу қарор 15 июнь куни қабул қилинган ва қўшимча кредитни Ўзбекистоннинг 12 вилоятидаги мева-сабзавот ишлаб чиқариш тармоқларига тақсимлаш кўзда тутилмоқда.

"Эндиликда боғдорчилик ва сабзавотчилик билан шуғулланаётган деҳқонлар ҳамда ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни сотиш занжирига бириккан корхоналарнинг кўпчилиги узоқ муддатли кредитларни олиши мумкин", дея баёнот берди банкининг Марказий ва Ғарбий Осиё мамлакатлари билан ишловчи департаменти расмийси Буи Минх Жиап.

Қўшимча кредит ОТБ билан ҳамкорликда ишлаётган 7 та банк: Асака, Давр банк, Ипак Йўли банк, Ипотека банк, Миллий банк, Туронбанк ва Ўзсаноатқурилишбанк орқали деҳқонларга берилиши айтилган.

Кредитни мева ва сабзавот етиштириш, қайта ишлаш ва экспортга ҳозирлашга йўналган фермерлик ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар олиши мумкин.

Осиё тараққиёт банки 2016 йилда айни соҳа учун 154 миллион долларлик кредит ажратган эди.

Манба: sof.uz

Улашиш: