Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Хитой Америкага рад этиш қийин бўлган келишувни таклиф қилди...

28/Mart/2024 09:03
  1478

Хитой Америкадан 70 млрд долларга яқин миқдордаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва энергоресурслар сотиб олиш таклифини қилди.

Агар Трамп маъмурияти хитойнинг бир қатор товарларига нисбатан божхона божларини оширишдан воз кечса, Хитой АҚШдан деярли 70 млрд долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва энергоресурслар сотиб олади, деб хабар беради АГРОХХI портали, The Wall Street Journal маълумотига асосланган ҳолда.

Хитой музокарачилари америка тарафига соя, маккажўхори, табиий газ, хом нефть ва кўмир сингари америка фермерлари ва энергоресурслари маҳсулотларини сотиб олиш таклифини билдиришди.

АҚШ ва Хитой ўртасидаги музокараларда асосий эътибор Хитой ёрдамида АҚШнинг 375,2 млрд доллар миқдоридаги дефицитини қисқартиришга қаратилди. Яъни, Америка тарафидан, Хитойда ўсиб бораётган қишлоқ хўжалиги ва энергетик маҳсулотларига бўлган талабни қондириш учун ушбу маҳсулотлар билан таъминлашда кўмаклашиш масаласи кўрилган.

Манба: www.agroxxi.ru

Улашиш: