Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Хонқизи нега сотилади?

22/Noyabr/2024 01:57
  1553

Хонқизиларнинг бир неча турлари мавжуд бўлиб, аксарияти йиртқич ҳашаротлар турига киради. Турига қараб улар, 4-9 см узунликда бўлади. Уларнинг кенг тарқалган тури холдор хонқизидир (Hippodamia convergens). Унинг рагни тўқ қизил бўлиб, устида қора холлари бор (одатда 13 та ёки ундан камроқ, баъзан бутунлай бўлмаслиги ҳам мумкин). Бундан ташқари, сариқ рангли устида қора холлари бор ёки оқ қанотли қорамтир холли ёки умуман холсиз хонқизилар ҳам мавжуд. Қанотлари устидаги холлари ва умумий кўринишига қараб уларнинг қайси турига мансублигини аниқлаш мумкин.

Фойдаси. Балоғатга етган хонқизи ва унинг личинкаси юмшоқ танали ҳашоратлар, асосан, битлар ва каналар билан озиқланади. Баъзи хонқизилар кунига 100тадан кўпроқ, ёшлари эса 60 тагача битлар билан озиқланади. Личинка даврида умумий ҳисобда 800тагача, бутун ҳаёти давомида эса 4000тагача битлар билан озиқланадилар.

Ҳаёт цикли. Хонқизилар балоғатга етган ҳолда ернинг юзасида, масалан, барг хазонлари ёки қуриган бегона ўтлар устида қишлайдилар. Баҳорда урғочи хонқизилар етарлича озиқланиб бўлгач, ёш новдаларга ёки баргларнинг орасидаги битлар тўдасига яқин жойларга 200-500тагача тухум қўяди. Тухумдан чиққан личинкаларининг ҳаёти 4 босқичдан иборат. Одатда улар тўқ кулранг, сариқ ёки қизил рангларда учрайди. Личинка босқичидан сўнг қўнғизлар ғумбакка ўралади. Тўқ сариқ рангли ярим шар шаклидаги ғумбакларини одатда баргларнинг устки қисмида кузатиш мумкин. Балоғатга етган хонқизилар ғумбакдан чиқиб озиқланишни давом эттиради. Уларнинг тухум ҳолатидан балоғатга етиш давригача об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб 4-7 ҳафта керак бўлади. Бир мавсумда 1-2тагача насл қолдиради.

Ҳимоялаш. Бу фойдали ҳашаротларга зарар етказмаслик учун улар учун ўта заҳарли бўлган кенг қамровли (спектрли) пестицидлардан фойдаланманг.

Қандай кўпайтирилади? Баъзи давлатларда балоғатга етган хонқизилар мевали боғларда улар сонини кўпайтириш учун сотилади.

Манба: mevazor.uz


Улашиш: