Австралия наша ёрдамида агросаноат даромадини оширмоқчи
Австралиянинг Миллий фермерлар федерацияси яшириниб ётган қишлоқ хўжалиги потенциалини аниқлаш учун давлат бўйлаб сафарга чиқди.
Наша ва бошқа альтернатив ўсимликлар агросаноат комплекси даромадини ошириши мумкинми?
Ушбу савол, Миллий фермерлар федерацияси вакиллари тарафидан давлат бўйлаб саёҳат давомида Австралия қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига берилган асосий саволлардан бири эди. Бундай информацион экспедиция 2030 йилгача қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурини муҳокама қилиш учун ташкил этилди.
Ҳозирда австралия агросаноат комплекси секторидаги пул айланмаси 60 млрд АҚШ доллари миқдорида баҳоланмоқда. Келажакдаги мақсад бу айланмани 100 млрд долларга чиқариш. Шунинг учун қишлоқ хўжалигининг анъанавий фаолият йўналишларидан четга чиққан ҳолда ресурсларни топиш мухим ҳисобланмоқда.
Сайёр семинарларда техник наша етиштириш фермаси эгаси, саноат нашачилиги Ассоциацияси президенти Виктория Лин Стефенсон ҳам иштирок этди.
«Наша одамларни озиқ-овқат маҳсулотлари, текстил ва қурилиш моллари билан таъминлаши мумкин» - дейди у.
Стивенсон сўзларига кўра, наша саноати жадал суръатларда ривожланяпти ва бундан ташқари ўтган йили Австралия федерал ҳукумати техник наша уруғини қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун мақуллаган.
Манба: www.agroxxi.ru