Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Седананинг бунча шифобахш хусусиятлари борлигини кўпчилик билмаслиги аниқ!

23/Noyabr/2024 13:30
  4547

Седананинг бир марта истеъмол миқдори 1,5-2 гр (1 чой қошиқ), бир кунда истеъмол миқдори эса 6-7 (бир қошиқ) гр гача.

·        Седана асал билан аралаштирилиб, эрталаб-кечқурун оч қоринга 1 чой қошиқ ейилади. Катта, кичик, касал ва соғломларга фойда беради.

·        Ҳар куни чайнаб ейилган 3-5 гр седана оғиз ҳидини кетказади.

·        30 гр майдаланган седана 200 гр зайтун ёғи билан аралаштирилади. 7 кун сақланиб сузилади ва ҳар кун 20-30 гр ичилади, овқатланиш пайтида ёки соусларга қўшилиб ишлатилади. Бу ёғ билан оғриган бўғинларга массаж қилинади, тери бузулишларига ва муаммоли сочларга сурилади.

Бош оғриши ва айланишини қолдириш учун:

·        Сочларга ва бош терисига седана ёғи суриш сочни тез яхшилайди ва оқаришини кечиктиради, бош оғриғи, мигрен ва бош айланишини кетказади. Қулоққа седана ёғи томизиш қулоқни тозалайди.

·        Янги майдаланган седана қўллаш бош оғриғини кетказади.

·        Седана янги майдаланган ҳолда кукун ҳолида бурунга тортилса, қафасли суяк ва бурун қопламаларини очади.

Эпилепсия касаллигида:

·        Эпилепсияда седана сигарет каби чекилади, янги майдаланган седана бурунга тортилади. Седана ёғи бош терисига сурилади ва қулоққа томизилади.

Садаф (псориаз), пес (витилиго) ва замбуруғ касаллигида:

·        Сирка билан седана пастаси садаф касаллигида, замбуруғ, ҳуснбузар ва бўйдоқликларга фойдали.

·        Майдалаб ярага сепиш, ярани тузатади; гемморойга суриш геморройни яхшилайди.

·        Нон хамирига аралаштириш ноннинг ҳазм бўлишини осонлаштиради.

·        Чайнаб ейиш, ошқозон ва ичак газларини чиқаради, ичаклар ва жигардаги қуртлар ва бегона микробларни ўлдиради, оғиз ҳидини яхшилайди.

Юз фалажида (параличида):

·        Седана кечқурун сиркада намланиб, эрталабгача туради. Қуритилгандан сўнгра яхшилаб, туйиб бурунга тортилади. Бу жараён кунига 3-5 марта такрорланади. Бош оғриғини кетказади, юз фалжига фойда беради.

·        Седана ёғини бурунга тортиш ва бош терисига суриш юз фалажни кетказади.

Хотирани мустаҳкамлаш учун:

·        1 пиёла чойга 7-11 томчи седана ёғи томизилади ва асал билан ширинлаштирилади. Кунда 2 марта ичилади.

Ҳолсизликка қарши:

·        Седана ва қоразира бир миқдорда туйилaди, айни миқдор асал билан аралаштирилади. Эрталаб ва кечқурун бир ош қошиққача ейилади.

Гормон мувозанатсизлигига қарши:

·        Ҳар куни эрталаб 1 чой қошиқ туйилган седана + 10-20 мг ари сут + 1 чой қошиқ асал аралаштирилади ва оғизда эритилиб ейилади. Бу бир ой давом этади.

Туғишни осонлаштириш ва гинекологик касалликлар учун:

·        1 қошиқ мойчечак бир пиёла сув билан паст оловда 10-15 дақиқа қайнатилади. Айни шаклда седана ҳам қайнатилиб сузилади ва сузилган мойчечак суви билан аралаштирилади. Бироз совуганидан сўнг 50 гр асал қўшилиб, эритилади ва кичик помпа билан (ёки игнасиз инжектор билан)  вагинага солинади ва кутилади. Айни пайтда заъфарон ёки зиғир уруғидан қилинган ичимликка 7-11 томчи седана ёғи томизилади ва ичилади. Бу жараён туғишни қулайлаштириш учун тўлғоқ бошланганидан кейин,  гинекологик касалликлар учун эса 1-2 ҳафта давомида, ҳар куни кечқурун амалга оширилади.

Холестеринни камайтириш ва холестеринли қaтламларни эритиш учун:

·        Бир қошиқ туйилган седана + бир қошиқ туйилган оддий бўйимодарон + 1 қошиқ асал аралаштирилади, иккига бўлиниб, ҳар куни эрталаб ва тушликда оч қоринга ейилади. Очиққанда кўк чой, мева суви ёки сабзи суви ичилади, тушликкача ҳеч нарса ейилмайди. Бу 1 ҳафта давом эттирилади.

Бепуштликка қарши:

·        Бир пиёла седана + ½ пиёла қоразира + ½ пиёла турп уруғи майдаланади, 2 пиёла асал билан аралаштирилиб, эрталаб ва кечқурун бир қошиқ ейилади. Тугагунича давом эттирилади.

Простатит касалликларига қарши:

·        6 ҳафта давомида ҳар куни эрталаб 1 чой қошиқ туйилган седана + 1/3 чой қошиқ туйилган мўррисафий асал шарбати билан ичилади. Бел, қориннинг пастки қисми ва эркак бези тагига седана ёғи сурилади. 3 ҳафта давом этгандан сўнг ўрнига аччиқ қовун суви айни шаклда сурилади.

Диабетга:

·        Бир пиёла туйилган седана + ярим пиёла туйилган қоратундак уруғи + бир пиёла туйилган анор уруғи + бир пиёла қуритилган ва туйилган оқ карам уруғи + бир қошиқ туйилган мўррисафий аралаштирилади ва қоришма тугагунича кунига 3 марта бир ош қошиқдан оч қоринга ичилади. Мўррисафий ўрнига занжабил қўлланилиши мумкин.

Талоқ касалликларига:

·        Ҳар кеч седана майдаланади ва эски зайтун ёғи билан ёки зайтунёғининг қолдиғи билан аралаштирилиб, чап қовурға остига сурилиб усти ёпилади. Эрталабгача туради. Шу пайтда 1 чой қошиқ шамбала, 1 пиёла иссиқ сув билан аралаштирилиб, асал билан ширинлаштирилади. Ичига 7-11 томчи седана ёғи томизилади ва ичилади. Икки ҳафта давом эттирилади.

Буйрак ва сафро косаси тошларини эритиш учун:

·        3 ош қошиқ майдаланган седана + 4 ош қошиқ табиий асал + 3 бош эзилган саримсоқ қўшилади. Учга бўлиниб, кунда 3 марта 50-100 гр лимон суви билан бирга ичилади. 7 кунгача ҳар кун айни жараён такрорланади.

·        Седана асал билан аралаштирилиб ичилса, буйрак ва қовуқдаги тошларни эритади, лўққиллаб оғришни кетказади, балғамни чиқаради, нафас қисишига фойда беради.

Сафро косаси (ўт пуфаги) тўқималарини тузатиш учун:

·        Бир ош қошиқ майдаланган седана + бир чой қошиқ майдаланган мўррисафий + 200 гр асал яхшилаб аралаштирилади, тамом бўлгунча эрталаб, тушликда ва кечқурун бир неча чой қошиқдан ейилади.

Манба:  Салиҳ Айдин (2009). Ҳақиқий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан). Истанбул, Sembol Basım.

Улашиш: