Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Асаларилар ҳақида қизиқ фактлар

23/Noyabr/2024 12:03
  1373

1.       Асалари юксиз ҳолатда соатига 65 км тезлик билан учади, яъни тезюрар поезд билан мусобақалашишга қодир. Гул ширасини йиғиб олган бўлса, учиш тезлиги соатига 18–30 км га пасаяди (шамолнинг кучи ва йўналишига боғлиқ ҳолда). Парвоз пайтида асалари бир сонияда 440 марта қанот қоқади.

2.       Асалари уясидан 8 км узоқликка учиб кетиши ва қайтиш йўлини хатосиз топиши мумкин. Аммо бундай узоқ масофага учиш асаларилар ҳаёти учун хавфли ва ишининг унумдорлиги нуқтаи назаридан кам самарали. Асалариларнинг фойдали парвози радиуси 2 км ни ташкил этади. Бундай парвоз давомида у 1200 гектарлик майдонни айланиб чиқишга қодир.

8.png (175 KB)

 

3.       Асалари танаси ўлчамини эътиборга оладиган бўлсак, унинг анча кучлилиги аён бўлади: у ҳавога ўзининг оғирлигидан икки баравар кўп бўлган юкни кўтаришга қодир. Асаларининг оғирлиги 100 мг атрофида, айни пайтда у 40 мг ли юк билан бир неча километрга учишга ёки 20 мглик бандни кўтаришга қодир. Усти ғадир­будур асалари ўз вазнидан 20 баравар оғир бўлган юкни кўтариши мумкин (от ўзининг вазинига тенг юкни торта олади).

61.png (144 KB)

 

Манба:  Минзафаров М., Музафарова Н. Бошловчи асаларичилар учун асаларичилик.

Улашиш: