Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Асаларининг ҳам турли касалликлари мавжудлигини биласизми?

23/Noyabr/2024 08:54
  1396

Асаларилар касалликлари ҳар хил кўрсаткичларига қараб таснифланади. Касалликларнинг бошланиши мавсумига ва даврига қараб қишки, ёзги бўлиб, касалликни ўтиши кўрсаткичи бўйича (ичкетар, шол бўлиш, чириш, тош бўлиб қолган қуртча, оҳакли қуртча) ҳамда ариларнинг ёшига қараб қуртча касали ва катта ёшдаги арилар касали учрайди. Касалликлар келиб чиқиши бўйича юқумли, яъни касалланган оиладан соғлом оилага юқадиган ва юқумсиз бўлади.

Юқумли касалликлар ўз навбатида инвазия ва инфекция (юқумли) турларга бўлинади. Инвазия касаллиги тирик жониворлар танасида бошланади (нозематаз, амебиоз) ва ворроатоз, акарапидоз каналари ҳамда ҳашаротлар гелментлари (браулез, сенотаниоз) касалликлари инвазия касалликларига киради. Ҳамма юқумли касалликлар ўсимликлар дунёсига хос бўлган микроорганизмлардан ривожланиб, бактериялар, яъни бактериоз (Америка ва Европа чириш касали, септицимия, гафниоз) ҳамда қўзғатувчиларга замбуруғлардан (аскофероз, аспергиллез, мелоноз) ва вируслар, вирус касал ликларидан (халтачасимон қуртча, шол касалликлари ва риккетсиозни) тарқатади. Зараркунандалар ари ва ари оилаларини бутунлай йўқ қилиб юборади. Оддий кўз билан кўриладиган ари зараркунандалари алоҳида ўрин эгаллайди. Зараркунандалар, паразитлар доимо ёки вақтинча ари оиласида истиқомат қилувчи ва йиртқич зараркунандаларга бўлинади. Улар арихона атрофида яшаб, ари оиласи ичига кириб, ариларни ёки асал истеъмол қиладилар.

Юқумсиз касалликлар бошқа соғлом ари оилаларга юқмайди, чунки касалнинг тарқатувчиси йўқ. Юқумсиз касалликлар озуқалантириш, парваришлаш ва кўпайтириш бузилиши эвазига пайдо бўлади.

Манба: Исамуҳамедов А., Никадамбаев Ҳ. (2013). Асалари касалликлари ва зараркунандалари. Тошкент, «Sharq».

Улашиш: