Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Гилосни теракка пайванд қилса бўладими?

22/Noyabr/2024 22:15
  1786

Сайтимиз фойдаланувчиларидан турли  саволлар келмоқда. Бу саволларга имконият даражасида телеграм гуруҳимизда ёки бевосита фойдаланувчиларга жавоб беришга ҳаракат қиляпмиз. Шундай саволлардан бири кўпчилик фойдаланувчиларимизга ҳам қизиқарли бўлади деган фикрда, саволга берилган жавобни сайтимизда маълумот сифатида беришни жоиз деб билдик.

Фойдаланувчимизнинг саволи:

- 2016 йил 100 дан ортиқ гилос кўчат экдим, аммо кўчатларнинг баъзилари қуриб, пайвандтагдан оқтерак ўсиб чиқди. Бунинг сабаби нимада? 

Саволга жавоб топиш мақсадида малакали агроном Эркин Усмонхўжаевга мурожаат қилдик. 

- Гилос теракка пайванд қилинмайди, гилос асосан камхастак, олчанинг турли навлари, Максима 14, Гизела 6, Крымский 5 ва бошқа пайвандтагларга пайванд қилинади, ҳар бир пайвандтаг ўзига хос хусусиятга эга, пайвандтаг турига қараб экиш схемаси танланади. Янги экилган кўчатларни экишда нотўғри кесиб экилса, тагидан ёввойи қисми кўкариб чиқиш ҳолатлари бўлади, айни холатдаги Сизнинг гилос кўчатларингиз камхастак пайвандтагига уланган.


Улашиш: