Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ҳовуз балиқларини табиий озуқа билан боқиш

22/Noyabr/2024 15:50
  1269

        Маълумки, ҳар қандай сув ҳавзаси маълум миқдордаги табиий ўсимлик ва ҳайвон турларига эга бўлади. Хусусан ҳовуз балиқ хўжаликларининг ҳовузлари ҳам маълум миқдордаги фитопланктон, зоопланктон, макрофит ҳамда бентос организмларига эга. Сув ҳавзаларидаги ана шу тирик организмлар балиқларнинг табиий озуқа базасини ташкил этади. Лекин ҳовузлардаги ушбу табиий озуқа базаси тиғизлаштирилган ҳолатда боқилиши керак бўлган балиқлар учун етарли даражадаги миқдорни ҳосил қила олмайди. 

      Шунинг учун балиқшунослар ҳовузларнинг табиий озуқа базасини ривожлантириш учун бир қанча тадбирлар амалга оширилади. Хусусан ҳовузларга турли хил органик ва минерал ўғитлар солинади. Органик ўғитлардан асосан гўнг, компост, қушлар ахлати ишлатилиб, уларнинг таркибида азот, фосфор, калий, кальций ва бошқалар бўлади. Минерал ўғитлардан калийли, азотли, фосфорли, кальцийли ва бошқа турдаги ўғитлар ҳамда оҳакдан фойдаланилади. Ушбу ўғитлар сув ўтлари, бактериялар ва умуртқасиз ҳайвонлар учун озуқа ҳисобланади. Ушбу организмлар эса ўз навбатида балиқлар учун бевосита ёки билвосита озуқа манбаига айланади. 

         Сув ўсимликларининг балиқчиликдаги аҳамияти. Сув ўсимликларининг маҳсулдорлиги ер устидаги экинларга қараганда, бир неча марта кўп бўлади. Тадқиқотларда сув гиацинтининг маҳсулдорлиги гектарига 300 тоннага   етиши, протеин миқдори ҳатто соя ўсимлигига қараганда, бир неча марта  кўплиги аниқланган. Сув ўсимликларининг биомассаси ўсимликхўр балиқларни озиқлантириш учун йўналтирилади.

   Балиқчилик сув ҳавзасида балиқлар поликультурада урчитилади. Ўсимлик – оқ амур, қисман планктон учун озуқа ҳисобланади. Оқ амур ҳаёт фаолиятининг чиқиндилари ҳам планктон учун ем бўлади. Планктонни эса дўнгпешона ва карплар яхши истеъмол қилади. 


Улашиш: