Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Асалариларнинг экинларни ҳосилдорлигига таъсири

22/Noyabr/2024 08:34
  1457

Асаларичилик қишлоқ хўжалигининг сердаромад соҳаларидан биридир. Республикамизнинг табиий шароити ҳам асалари оилаларни тезкор техналогия асосида боқиш учун жуда қулайдир. Шунинг учун асал етиштириш Республикада салмоқли ўринда туриш мумкин. Асаларичилик маҳсулотларни кўпайтиришга қаратилган тадбирнинг ишлаб чиқиш, асаларичилик фермер хўжаликларида амалга оширилаётган жараёнларга маҳаллий популяциядаги асаларилар алоҳида ахамиятга эга. 

      Ўзбекистоннинг табиий иқлим шароити қишлоқ хўжалиги экинларни ҳосилдорлигини оширишда асалари оилаларни замоновий илғор техналогия асосида экинзорларда боқиб, асаларчилик маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш учун қулай имкониятга эга. Асал, мум, гулчанги, прополис, асалари сути ва захри ниҳоятда қиматбаҳо нематлар бўлиб, инсон саломатлиги, тиббиёт ва фармоцевтика саноати учун жуда ноёб хом ашё саналади. 

  Табиатнинг экологик ҳолатини мувофиқлаштириб туришда ҳам асаларилар ўрни бошқа ҳеч қандай жониворлар ҳам боса олмайди. Шунингдек, қишлоқ хўжалик экинларни асаларилар ёрдамида чанглатиш экинлар хосилдорлиги оширишга катта таъсир бор. Ғўза ўсимлиги асаларилар билан чанглатилса, ҳосилдорлик 25 фоизгача ортиши, кўсаклар сони 12-13 фоизга кўпайиши илмий жихатда исботланган. Шунинг билан бирга кўсакларни етиши муддатлари тезлашади, тола ва уруғ сифати яхшиланади. Чигитнинг унувчанлик қоблияти ортади ва пуч уруғлар сони камаяди. 

   Асаларилар ғўза, мевали боғлар, полиз, ва резавор мевалар гулини четдан чанглатиш натижасида уларни турларни соғломлаштириш ва юқори маҳсулдор навларни вужудга келтиришга шароит яратади. Бу ўз аҳамиятига кўра асаларичиликда маҳсулот етиштиришга нисбатан мухумроқ бўлиб ҳисобланади. Гул шираси бу ўсимликларни гуллари махсус тўқима ва органлари орқали ажратадиган ширин суюқ моддаси бўлиб, дарахт ва ўсимликларни гуллари шира ажратиш органлари орқали ажратади. 

   Гул шираси таркибига асосан сахароза, глюкоза ва фруктоза қанд моддалари киради. Бу асалариларнинг хаёти учун керакли бўлган озуқа ҳисобланиб, асалари танасида энергия манбаига айланади. Дарахт ва ўсимликнинг гул шираси ажратиши(турига ҳам боғлиқ бўлиб) 5 фоиздан 70 фоизгача бўлади. Асаларилар таркибида 50 фоизгача қанд моддаси бўлган гул ширасини яхши олади. Агар ўсимлик гулидаги шира таркибида шакар 5 фоизни ташкил қилса, ёки ширани суюқлик миқдори 70 фоиздан ошса бундан холатларда асалари шира олишдан воз кечади. 

     Ўсимликларга ҳаво ҳароратини кечаси совуқ бўлиши, шамол ва жуда хам юқори иссиқ бўлиши гул шираси ажралишига салбий таъсир кўрсатади. Намликни етарли бўлиши, маҳалий ўғит, калий ва азот моддаларни ўз вақтида солиган майдонлардаги ўсимлик ва дарахтлар яхши гул шираси ажратади. Боғдорчилик, сабзавотчилик, уруғчилик, полизчилик ва пахтачилик тармоқлари асалариларни тўйимли озуқа базаси бўлиб хизмат қилади ва улар кетма кет асаларилар учун гулчанги билан туришни таъминлайди. 

   Асаларилар орқали боғзорларда, сабзовотларда, экинлар уруғчилигида ва пахтачиликда гулларни четдан чанглатиш ташкил этиш: уларнининг биргина хосилдорлигини ошириб қолмасдан, меваларни ва сабзовотларни харидорбоп куринишни яхшилайди. Асаларилар билан чанглантирилган дарахтлар ва ўсимликлар уруғидан экилган ўсимликлар, мевалар, сабзовотлар ва полиз экинларни ўсиш қобилияти ва маҳсулдорлиги ҳам юқори бўлади. 

   Яна шуни айтиш жоизки, асаларилар ёрдамида боғларни чанглатиш ўз вақтида боғда гулчанги кўп бўлган вақтда ўтказилган бўлса, ҳосилдорлиги ошиши билан бирга етиштирилган махсулот таркибида протеин ва қанд миқдори ҳам юқори бўлиши ҳисобига улардан сифатли меваси ҳосил бўлади. Асаларичиликда гул шираси берувчи: олма, нок, беҳи, олча, олхўри, гилос, ўрик ва шафтоли каби дарахтлар катта рол уйнайди. Боғзорлар ( мавсумига қараб) март апрель ва май ойларида 10-12 кун давомида гулайди, бу даврда 1 гектар боғлардан (мевали дарахт турига қараб ) 15-40 килограммгача асал олиш мумкин. 

  Дарахтларни гуллаш вақтида боғзорларга асалари оилаларни жойлаштирилиб, асаларилар ёрдамида чангланганда боғларни хосилдорлиги ошган. Фарғона вилояти асаларичилик уюшмасида қишлоқ хўжалик экинларни асаларилар билан чанглатиш ҳисобига мевали дарахтлар хосилдорлиги ошириш бўйича олиб борган илмий тадқиқот ишларида ўрганиб курилган. Масалан, шафтоли ҳосилдорлиги 1,2 мартага, бехи 1,43 мартага, олма хосилдорлиги 6-8,3 мартагача, олхури ҳосилдорлиги 8-11 мартага, гилос ҳосилдорлиги 15-20 мартагача ва ўрик ҳосилдорлиги эса 5-5,9 мартагача ошганлиги аниқланган. 

   Асалари билан чанглатиш режалаштирилган боғ тўртбурчак ёки айлана шаклда бўлса 40-50 та асалари оиласини боғни ўрта қисмига жойлаштириш керак бўлади. Боғ атрофида асаларни диққатини жалб қиладиган ўсимликлар бўлмаслиги керак. Боғларни ички қисмига беда ва рапс экиш мақсадга мувофиқдир беда ёки рапсни ўриб олганча ёки уни ҳайдаб ташлангандан сўнг, бу ерда уларни томирлари ҳам қолиб (гумуз), боғни хосилдорлиги оширади, бу ўсимликлар (гуллаш ҳисобига) боғда асаларларни сақлашга, мевали дарахтларни асаларилар орқали чанглатиш имконият яратилиб, боғлар хосилдорлигини оширишга имконият бўлади. 

   Кейинги йилларда фермер ва деҳқон хўжаликларида қишлоқ хўжалик экинлари, айниқса беда, сабзовот ва бошқа экинлар ҳамда боғдорчилик хўжаликларида асаларилар ёрдамида гулларни чанглатишга жуда катта эҳтиёжлар сезилмоқда. Ўзбекистон Республикасида бир гектар ўсимлик ва боғларни чанглаш учун керак бўладиган асалари оилаларининг сони бўйича ўтказилган тажирбаларга асосланиб, қуйидаги миқдордаги асалари оиласи тавсия этилади. 

   Бир гектар узумзорга 2-3 та асалари оиласи, уруғлик пиёзга 0,5-1 та асалари оиласи, уруғлик сабзи 0,5-1 та, олма, олхури, беҳи, нок, урик, шафтоли каби мевалар 3 тадан ва олча ҳамда гилос ўсимликларига эса 4 тадан асалари оиласи жойлаштириш тавсия этилади. Қишлоқ хўжалик экинларни асаларилар ёрдамида чанглатишда учун асаларичилик иқтисослашган хўжаликлар билан томонларнинг узоро келушув шартномалари асосида келтирилган меёрини эътиборга олган ҳолда амалга оширилади. 

     Ё.Шукуров, О.Тўраев 

Улашиш: