Харид Қилиш Саватчаси

Жами

20 тоннага яқин уруғлик чигит мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқилишининг олди олинди

21/Noyabr/2024 12:07
  2451

Фарғона вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилиб, Фарғона тумани Водил қишлоғида 1995 йилда туғилган Ф. Ж. бошқарувидаги “Мерседес-бенц” русумли юк автомашинаси тўхтатилди.

Автомашина кўздан кечирилганида, юкхонасида нархи 43 млн. 33 минг сўмлик, 9563 кг “Бухоро 102” навли дориланган уруғлик чигит мавжудлиги аниқланди.

Ж.Б. уруғлик чигитларни А.Г.га тегишли эканлигини ва уларни 10 млн. сўм эвазига айланма йўл орқали Қирғизистон Республикасига ўтказмоқчи бўлганини маълум қилди.

Шундан сўнг А. Г.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, келгусида Қирғизистон Республикасига ўтказиш учун мўлжалланган нархи 42 млн. 570 минг сўмлик 9460 кг “Бухоро 102” навли дориланган уруғлик чигитлари сақланаётгани аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати


Улашиш: