Мошни экиш муддатлари ва схемалари
Экиш муддати
Янги мош навлари асосий (баҳорда) ва такрорий (ёз мавсумида) экин сифатида тўлиқ ҳосил олишга яроқлидир. Баҳор фаслида уруғлар 10-20 апрелда экилади ва ёз мавсумида эса 15 июндан -1 июлгача. 5 июлдан сўнг экилган мошнинг ҳосилдорлиги паст бўлади.
Экиш схемаси ва миқдори
Эгат оралиғи 60-70 см, бир қаторда ўсимликлар оралиғи 15 см ҳолатда экилади. Экиш миқдори навига қараб ўртача 16 кг гектарига (195-260 минг ўсим./га) ташкил қилади.
90 см эгат оралиғида икки қаторда экилганда, ўсимликлар оралиғи 15 см ва уруғ экиш миқдори гектарига 30 кг (400 минг ўсим./га) ташкил қилади.
Эртапишар "Дурдона" нави ўсимликлари юқори қўчат қалинлигига чидамлидир. Қалин экилишига қараб сарфланадиган уруғ миқдори 30 кг гектарига ташкил қилади. Экиш схемаси: 70 см икки қаторда, қатор оралиғи- 15-20 см, ўсимликлар оралиғи 15 см бўлади. Катта майдонларда мош дон сеялкалари ёрдамида, кичик майдонларда эса қўлда теша билан экилади. Уруғларни экиш чуқурлиги 3-5 см бўлиши лозим.
1-жадвал. Республика минтақалари бўйича мош экиш муддатлари ва схемалари
Нав гуруҳлари |
Минтакалар номи |
||
шимолий |
марказий |
жанубий |
|
Баҳорги экиш муддати: |
|||
Эртапишар навлар |
25 апрель |
10-20 апрель |
10 апрель |
Ўртапишар навлар |
25 апрель |
10-20 апрель |
10 апрель |
Ёзги (такрорий) экиш муддати: |
|||
Эртапишар навлар |
15-25 июнь |
15-30 июнь |
20-30 июнь |
Ўртапишар навлар |
15-25 июнь |
15-30 июнь |
20-30 июнь |
Экиш схемаси (60-70 см, бир қаторлик): |
|||
Эртапишар навлар |
60-70 х 15 |
60-70 х 15 |
60-70 х 15 |
Ўртапишар навлар |
60-70 х 20 |
60-70 х 20 |
60-70 х 20 |
Экиш схемаси (90 см, икки қаторлик): |
|||
Эртапишар навлар |
90 х 15/2 |
90 х 15/2 |
90 х 15/2 |
Ўртапишар навлар |
90 х 20/2 |
90 х 20/2 |
90 х 20/2 |
Манба:
Мавлянова Р.Ф. ва бошқалар (2018). Мош етиштириш технологияси. Тавсиянома. «NAVROZ» нашриёти, Тошкент.