Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Насилли қуёнлар кўргазмаси ташкил этилди

21/Noyabr/2024 17:29
  1170

Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси ва Ёшлар иттифоқи ҳамкорликда ташкил этган биринчи наслли қуёнлар кўргазмасида аграр соҳанинг бугунги сердаромад тармоғи – қуёнчилик амалиёти ҳақида сўз борди. Кўргазмада кўпчилик учун қизиқ маълумотлар айтилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Кўргазма доирасида Ўзбекистонда ва минтақада наслли қуёнлар учун мўлжалланган универсал озуқа тайерлаш муаммога ечим изланди. Бу борада Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси ҳамкорлар билан биргаликда тажриба полигони ташкил қилишга келишиб олди. Бунда қуёнларнинг насл қолдириши учун мақбул кўрсаткичлар сақлаб қолинадиган даражада эҳтиёжни қондирувчи емларни яратиш мақсад қилинган.

Манба: www.uza.uz

Улашиш: