Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Зайтун катталигидаги тарвузлар!

23/Noyabr/2024 16:04
  1269

Қишлоқ хўжалик экинларининг миниатюр мевалари яхши даромад келтирмоқда. Одамларга «миттичаллар» ёқмоқда.

Анталияда бўлиб ўтган 26 - Халқаро озиқ-овқат ва ичимликлар кўргазмасида миниатюр тарвузлар энг кўп диққат чекувчи маҳсулот бўлди.

Туркиянинг бир қишлоқ хўжалик фирмаси томонидан яратилган зайтун катталигидаги тарвузларни ҳақиқатдан ҳам оригинал маҳсулот деб айтса бўлади.

Компания раҳбари Мустафа Эрустнинг айтишича, улар зайтун катталигидаги тарвузни газак сифатида етиштиришмоқда.

«Уни еганингизда, пўчоғи тарвуз таъмини, ичи эса бодринг таъмини беради» - дейди Эруст. Унинг қайд этишича, компаниянинг митти маҳсулотлар етиштириш бўйича лойиҳаси, авваламбор фарзандли ота-оналар сегментига қаратилган. Шунинг учун фирма тарвуздан ташқари мини-бодринглар, бақлажонлар, цуккини, гулкарам ва сабзи етиштирмоқда.

Таҳминан 5 гарммлик бу мини-тарвузлар 150-200 граммлик қадоқларда туркиянинг озиқ-овқат дўконларида ҳар бир қадоғи энг камида 8 турк лирасидан ($ 1,5) сотилмоқда.

Манба: www.agroxxi.ru

Улашиш: