Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Уй шароитида жўжа очириш

21/Noyabr/2024 22:37
  1428

Мана яна баҳор фасли кириб келмоқда. Уйқуга кетган ўсимликлар аста-секин уйғониб бошлаяпти, ер бағрида ётган уруғлар кўкариб чиқиш учун кунлар исишини кутиб турибди. Баҳор келиши нафақат ўсимликларнинг янгидан жонланиши билан балки турли жонзотларнинг болалаши билан ўзини намоён қилади. Ҳусусан, уй паррандалари ҳам қиш охирларидан бошлаб жўжа очиш учун  курк бўлиб бошлайди. Шу туфайли, уйларида  парранда етиштирмоқчи бўлган одамлар ҳам эртароқ жўжа очириб, кузгача етилтириш мақсадида баҳорда жўжа очиришга ҳаракат қилиб бошлашади. Бунинг учун кимлардир курк бўлган паррандалари ёрдамида, бошқалар курка ёрдамида жўжа очиради, каттароқ миқдорда жўжа очирмоқчи бўлганлар инкубатордан фойдаланишади. Курк бўлган паррандалари ва инкубаторлари бўлмаган баъзи одамлар эса махсус мосламар тайёрлаб, уй шароитида жўжа очиришга ҳаракат қилишлари ҳам мумкин.

Қуйида уй шароитида қўлбола мосламар ёрдамида жўжа очириш имконини кўрсатувчи видеони ҳавола этамиз:

Манба: https://www.youtube.com/watch?v=3Y0ROuPGaxw

Улашиш: