Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўрик дарахтига шакл бериш

21/Dekabr/2024 17:39
  1492

Республикамизга баҳор кириб келиши билан боғларда ишлар қизиб кетади. Агар қишда ҳаво ҳарорати жуда совуқ бўлган бўлса, февраль ойининг иккинчи ярмидан бошлаб, уруғли мева боғларга шакл бериш, буташ ишларини иложи борича қисқа муддатларда тугатилиши зарур. Данакли меваларнинг турлари бўйича буташ, сийраклаштириш ишлари навбатма-навбат қисқа муддатда ўтказилади. Буташ, биринчи навбатда, ўрик дарахтларидан бошланади.

Ўрик дастлабки йилларда ўсиш кучига эга бўлганлиги боис олти-етти ёшгача бўйига ўсган шохларда ҳосил куртаклари бўлади ва бу даврда ён шохчалар секин ўсади. Бундай шохларни уларда ён шохчалар яхшироқ ўсиб чиқиши учун учдан бир қисмига ёки ярмига қисқартириш керак. Кейинги буташлар навбатдаги тартибда ўсган ортиқча шохларни олиб ташлаш ва шохларни бироз қисқартиришдан иборат бўлади. 20–25 ёшли ўрик дарахтларида ўсиш жараёни сустлашиб, ҳосилдорлик пасайиб кетади.

Бу даврда дарахтлар икки-тўрт йиллик шохи буталиб, қариб қолган ёки ўсиши сусайган дарахтларни беш-етти йиллиги бутаб ёшартирилади. Шағал қатлами юза бўлган ерларда ўрикни 10–12 ёшдаёқ бироз ёшартириш керак, 17–20 ёшда эса соялатувчи асосий шохлар ва қалин ўсган новдаларни олиб ташлаб, беш-олти ёшлик шохигача буташ зарур. 30–35 ёшли дарахтлар етти-саккиз йиллик шохигача кесиб ёшартирилади. Кучли ва унумдор тупроқлардаги ўрик дарахтлар ҳам шу муддатда ёшартирилади. Шох-шаббани бутагандан сўнг ўсиб чиққан шохлар келгуси йил баҳорида сийраклаштирилади. Бунда фақат шох-шаббага шакл бериш учун зарур бўлган шохлар қолдирилади.

Манба: agro.uz

Улашиш: