Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Зараркунанда ҳашаротларга қарши ёғли аралашма қўллаш

22/Dekabr/2024 10:08
  1200

Дарахтларга ёғли аралашма сепиш сабаблари ва уни таъсири:

1. Димиқтириш нафас олиш йўлларини беркитади (димиқтиради). Тухумлар, хашоратлар ва каналар.

2. Захар мой ҳашаротларнинг ички модда алмашинуви жараёнини бузади ва уларни нобуд қилади.

3. Агар унга инсектицид қўшилса – унинг таъсир кучи кенгаяди ва ортади.

Ёғли аралашма қайси ҳашаротларга қарши мой сепилади?

1.     Баҳорда баргларни қовжиратувчи битларга (шира) қарши.

moyli-aralashma-1285fh-4k-hda541l.png (332 KB)

 

2.     Капалак қуртларига қарши.

kapalak-qurtlariga-qarshi-32s456a213j.png (340 KB)

 

3.     Бошқа зараркунандалар.

boshqa-hashorotlarga-qarshi-74j1t23t5f7f89.png (212 KB)

Тиним даврида сепиладиган ёғли (мой) аралашма формуласи

1.     Ўсимлик мойи (4-6%)

• Пахта мойи: ўсимлик мойларининг ичида энг таъсири кучлисидир.

• Соя мойи: таъсири яхши.

• Канола ва писта мойи: таъсири кучи кам ва жўхори мойи билан бирга ишлатилса, таъсир кучи ортади.

2.     Ошхона идишини ювадиган суюқлик (масалан, Fairy), 75%.

3.     Инсектицид: органофосфор, баъзи хашоратларга перитройд Nurell D таъсири жуда яхши, ҳар икки маҳсулот таркибида бўлгани учун.

Формула:

Масалан, 100 литр сувга 4-6 литр мой (пахта мойи) ва ўртача 750 мл идиш ювиш учун мўлжалланган суюқ совунини (Fairy), инсектицид Нурель Д (Nurell D) (препарат нормаси 1 гектар майдонга 1 литр) қўшиб бир хил суюқлик массаси ҳосил бўлгунгача аралаштиринг, бу жараённи аралашма сепилаётган пайтда ҳам узлуксиз бажариб туринг. Ёғни сув билан аралашиши учун етарли миқдорда совун қўшинг; агарда ёғ сувдан алоҳида бўлиб киришмаса, кўпроқ совун қўшишга тўғри келади.

Аралшамани тайёрлаш ва сепиш тартиби:

• Аралашма (барглар кам ёки йўқ бўлгани учун) дарахтларга жуда яхши сепилиши керак. Ёш дарахтларга гектарига мавсумда 400 литр суюқлик, тиним даврида таҳминан гектарига 240 литр сарфланади. Катта дарахтларга мавсумда гектарига 1000 литр, тиним даврида гектарига 600 литр сарфланади. Имкон қадар кўп миқдорда сепиш яхши таъсир қилади, чунки аралашма зараркунандалар жойлашган ғовакларга тўлиқ кириб боради.

• Кўпгина инсектицид ва фунгицидларни аралаштириб сепиш мумкин.

• Бакнинг 1/3 қисмига сув қуйинг, ва инсектицидни қўшинг.

• Бакнинг 3/4 қисми тўлганда мой ва совунни қўшинг. Яхшилаб тинимсиз аралаштиринг, мой сувдан ажралиб қолмаслиги керак.

• Бу қоришмага олтингургут қўшманг. Мис купороси ёки бордо суюқлигини қўшишингиз мумкин.

Аралашмани сепиш талаблари:

1. Ҳарорат фақат +4 C дан юқори бўлганда сепинг. Агар ҳаво совуқ бўлса, мой ва сув тез бир-биридан ажралиб кетади. Агар тиним даври охирида сепаётган бўлсангиз, очилган куртаклар учи ва гуллар зарарланишидан эҳтиёт бўлинг, ҳарорат 0 C дан пасайиб кетмаслиги шарт.

2. Намлик миқдори (RH%) 60% дан кам бўлмаслиги шарт, бу мойни тез парланиб кетишига ёрдам беради. Агар дарахтлар хўл ёки ҳаво ёмғирли бўлса ҳам аралашма сепишни тўхтатинг. Чунки мой парланиб кетмайди ва дарахтларга зарар етади.

3. Шамол бўлганда ҳам сепманг. Дарахтлар қаторининг бир тарафи қуригандан сўнг иккинчи тарафига пуркаманг! (мой миқдори кўпайиб кетади).

Мойни текширинг:

Сепилаётган мойни ишлатилишидан олдин сув билан аралашиши синаб кўрилиши шарт. 500 мл сувли идишга 25мл мой ва 4 мл суюқ совун қўшинг. Идишни 15 марта яхши аралашгунга қадар чайқанг ва 5 минутга тиндиринг. Агар мой сифати яхши бўлса, суюқлик оқ рангли суспензияга айланади ва унинг устида кўпик ҳосил бўлади. 5 минут ичида мой сувдан ажралиб кетмаслиги керак. Агар мой сифатсиз бўлса, у сувдан тез ажралиб кетади. Сув билан мой яхши аралашган бўлсада, улар тезда ажралади ва кўпик остида мой қатлами ҳосил бўлади.

Манба: mevazor.uz

Улашиш: