Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Чорва ҳайвонларида гастроэнтерит касаллиги

20/Dekabr/2024 16:28
  1143

Ошқозон - ичакларнинг яллиғланиши. Ошқозон шилимшиқ пардасининг яллиғланиши - гастрит, ичак шилимишиқ пардасининг яллиғланиши - энтерит дейилади. Яллиғланиш характери ҳар хил - дифтерик, геморрагик, ярали, флегмонозли ва катарал бўлиши мумкин.

Сабаблари. Ҳайвонлар озиқасининг нотўғри ташкиллаштириш, ем-хашакни нотўғри тайёрлаш, бир хил сифатсиз, чириган ва ҳар хил замбуруғ босган озуқалар билан боқиш сабаб бўлади. Заҳарланган ва чириган ем-хашак ҳайвонларда кўпинча оғир ўтадиган гастроэнтеритни пайдо қилади. Иккиламчи гастроэнтеритлар кўпинча юқумли касалликлар билан бирга ўтади. Айрим пайтларда гельминтозлар (гижжа) ҳам гастроэнтеритга олиб келади.

Ушбу касаллик асосан сутдан ўтга ўтказилган ёки ёмон озуқалар билан боқилган бузоқларда учрайди. Ҳайвонлар гастроэнтерит билан кўпроқ баҳорда ва кузда касалланади.

Даволаш ва касалликнинг олдини олиш. Ошқозон-ичакларда чириш жараёнларини йўқотиш учун касалланган ҳайвонга сурги дорилардан глаубер тузи, кастор мойи, писта мойи, сўнгра дизенфекция қилувчи дорилардан ихтиол, креолин берилади. Ем-хашакни яхши ҳазм қилиши учун 1-2 қошиқ карловар тузи 0,5 челак сувга аралаштирилиб, кунига 1-2 маҳал озиқлантиришдан олдин ичирилади. Антибиотиклардан левомицетин ёки ципрофлоксацин кунида 3 марта ичирилади. Бу касалликнинг олдини олиш учун бериладиган ем-хашак сифатли бўлиб, ўз вақтида берилиши керак. Ҳайвонларни боқишда уларнинг тури, ёши ва жинси ҳисобга олиниши лозим.

Манба:

1. agromart.uz

2. agronomu.com

Улашиш: