Гўштнинг энг қиммат ва энг арзон жойи қаерда?
22/Dekabr/2024 11:05
1738
Давлат статистикаси қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси вилоят марказий деҳқон бозорларида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот эълон қилинди. Унга кўра, 1 кг мол гўштининг энг қиммат ва энг арзон жойи ўрганилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи online» хабар берди.
Ушбу маълумотга кўра, 1 килограмм энг қиммат мол гўшти Чирчиқда (52 минг сўм), энг арзони эса Нукусда (26 минг сўм) эканлиги қайд этилди.
Манба: www.xs.uz