Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Январ ойида чорва молларида ўтказиладиган ветеренария тадбирлари

19/Dekabr/2024 18:49
  1721

1.     Қорамоллар тейлериоз касаллигига қарши суюқ культурал вакцина билан йўриқномага асосан эмланади.

2.     Молхона, қўйхона, чўчқахона ва паррандалар турадиган жойлар эктопаразитозларга қарши (гематопиноз, бовиколёз, саркоптоз, псороптоз, рипицефалёз касалликлари қўзғатувчилари) инсектоакарацид препарат маҳаллий циперметриннинг 25 фоизли концентрат эмульсиясидан тайёрланган 0,015-0,02% ли ишчи аралашма билан дезинсекция ва дезакаризация қилинади.

Бузоқ ва қўзиларнинг юқумсиз нафас йўллари касалликларини олдини олиш учун оқсил гидролизатини бузоқ ва қўзиларни мускул орасига ҳар куни 20 мл дан юборилади.

3.     Қорамол ва майда шохли ҳайвонлар фасциолёз ва дикроцелиоздан альбендазол, альбен каби антигельминтик препаратлар билан йўриқнома асосида даволанади.

Йирик шохли ҳайвонларда соғлом хўжалик, туман, вилоятларда санитария усули орқали комплекс тадбирлар билан биргаликда бруцеллёзни олдини олиш ва қарши курашиш чораларини олиб бориш керак. Бу ерда ҳар ой олиниб текшириб, икки маротаба салбий натижа олгунга қадар олиб борилади. Кейинчалик ҳар йилига бир марта бруцеллёзга текшириб борилади.

Бруцеллёз билан касалланишга хавфи бор соғлом хўжаликларда ва носоғлом хўжалик, туман, вилоятларда қарши кураш мақсадда комплекс чора тадбирлар ўтказиш.

Четдан келтирилган зотли ҳайвонларни бруцеллёз қўзғатувчиси билан чалинишига йўл қўймаслик зарур. Бунда олиб келинган молларни алоҳида санация қилинган чорва биноларига ёки янги қурилган фермаларга олиб келиш ва тегишли карантин чора-тадбирларни ўтказиш лозим.

4.     Буғоз сигирлар ва қўйлар туғишига 1,5-2 ой қолганда колибактериоз, сальмонеллез ва пастереллёз касалликларига қарши поливалент радиовакцина билан йўриқномага асосан эмланади.

5.     Буғоз сигир ва қўйларини совуқ сув ичишига, музлаган ҳамда чириган хашак ва ем билан озиқланишига йўл қўймаслик керак.

Манба:

Ветеринария илмий-тадқиқот институти (2017). Деҳқон-фермер хўжаликларида чорва моллари ва паранда касалликларига қарши ветеринария чора-тадбирларини илмий асосда ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича тавсиялар. Самарқанд.

Улашиш: