Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Нима учун бодринг қовоққа пайванд қилинади?

20/Dekabr/2024 03:07
  1451

Гап шундаки, бодрингни қовоққа (лагенария) пайванд қилиш орқали самарали бодринг етиштириш имконини беради. Мутахасисларнинг айтишаларича, қовоққа пайванд қилинган бодрингнинг оддий бодрингдан бир қатор устунликлари билан фарқ қилади. Булар: фузариоз сўлиш сингари касалликка ва сувсизликка қарши чидамлилигини ортиши, бодрингнинг ҳосилдорлигини ортиши.

Жанубий-Шарқий Осиёда, хусусан Хитой ва Японияда қовоқ пайвандтаги касалликларга чидамлилигини орттириш воситаси сифатида қўлланилади. Шу сабабли у ерда оддий бодрингни ва қовунни қовоққа пайванд қилиш анча кенг тарқалган.

Қовоқ илдиз тизими бодринг илдиз тизимидан анча яхши ривожланган ва ер бағрига чуқурроқ кириб боргани учун сувсизликка чидамлилиги юқорироқдир. Шу сабабли мутахасислар, нисбатан қурғоқчил ҳудудларда қовоққа пайванд қилинган бодрингларни етиштириш яхши самара беришини таъкидлашмоқда.

Маълумотларга кўра, бодрингни ошқовоққа ҳам пайванд қилиш мумкин. Фақат бодрингни товоққа пайванд қилиш самаралироқ эканлиги таъкидланмоқда.

Қуйидаги видеодан бодрингни қовоққа пайванд қилиш усуллари ҳақида кенгроқ маълумот олишингиз мумкин:

Манба: https://www.youtube.com/watch?v=gcnNX8J9w1o

Улашиш: