Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Помидор етиштиришда зараркунанда ва касалликларга қарши кураш

21/Dekabr/2024 11:14
  1196

Помидор етиштириладиган иссиқхоналарда кўпинча иссиқхона оққаноти (капалак), ўргимчак, занг касалини келтириб чиқарадиган жўлак, итузум пашшаси ва бошқалар учрайди.

Помидор экилган иссиқхоналарда оққанотга қарши зарғалдоқ - тўқ сариқ рангли ленталар жойлаштирилада.  Оққанотга қарши кимёвий воситалардан ҳам фойдаланиш тавсия этилади. Бу усулда аплаудининг 25 % ли эритмаси 0,5 кг/га дозада, дециснинг 10 % эритмаси 0,1 кг/га дозада, моспиланнинг 20% ли эритмаси эса 0,25-0,30 кг/га дозада сепилади. Чириш, трипс ва каналарга қарши 0,4-0,8 кг/га актару, 3,05,0 кг/га актелик, вертимекснинг 1,8 % эритмаси 0,1-0,2 кг/га, толстарнинг 10 % эритмаси 0,4 кг/ га дозаларда сепилади.

Жўлак ва трепсларга қарши - ёввойи фитоселус жўлаги, чиришга қарши - тиллақўнғиз, оққанотга қарши эса асерсон каби биологик воситалар қўлланилади. Иссиқхоналарда зараркунандалар тарқалишини камайтириш мақсадида феромон тутқичларидан ҳам фойдаланилади (1-расм).

feromon-tut-41115-9899.png (656 KB)

7-расм. Зараркунандалар тарқалишидан сақлайдиган феромон тутқичлар

Кимёвий воситалар шикастланиш хавфи кескин ортгандагина қўлланилади.  Шикастланиш ўчоқлари қанча эрта аниқланса, уларни бартараф этиш имкониятлари ҳам шунча ортади. Иссиқхоналарга тўла ишлов бериш эса ўта тиғиз вазиятлардагина амалга оширилади. Зараркунандалар ва касалликларга учраган ўчоқлар аниқланганда, ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича мутахассисларга мурожаат этиш лозим ва улар томонидан тавсия этилган ишлов усулларини қўллаш зарур бўлади.

Манба:

Асатов Ш. И. (2016). Қорақалпоғистон  Республикасининг шимолий туманларидаги тупроқли иссиқхоналарда сабзавот экинларини  етиштириш технологияси. Тавсиянома. Baktria press.

Улашиш: