Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Асал турлари ҳақида қизиқарли маълумотлар

21/Dekabr/2024 23:32
  1333

Асал уч хил бўлади – гул асали, падев асали ва шакарли қиёмдан олинган асал.

Гул асалини асаларилар гул ширасидан ҳосил қилади. Шира қайси ўсимликдан олинганига кўра асал мазаси, ранги ва зичлигига кўра кескин фарқланиши мумкин.

Падев асали — бу асаларилар томонидан медвяной шудрингдан ёки турли ўсимликларда яшайдиган ўсимлик битининг ширали ажратмаларидан йиғилган. Шуни ёдда тутиш керакки, бундай асални асалариларга қишга қолдириб бўлмайди, аммо уни одам истеъмол қилиши мумкин.

Асалда падь борлигини аниқлаш учун, асал, сув ва этил спиртини олиб, пробиркага бир қисм асал, бир қисм сув ва 10 қисм спирт  солиш керак. Аралашмани яхшилаб чайқатиш  ва 1–2 дақиқа ушлаб туриш керак. Бу пайтда аралашма шаффоф бўлиб қолса, демак падь йўқ. Ранги ўзгариши ва/ёки парчалар пайдо бўлса, падь борлигидан далолат беради.

Гул асали ўзининг хушбўйлиги ва ноёб таркиби туфайли қадрланади. Чунки шакардан ташқари, унинг таркибида оқсиллар, аминокислоталар, турли витаминлар гуруҳлари мавжуд. Шу сабабли асални сақлашга алоҳида эътибор қаратиш керак. Шуни ёдда тутингки, истиш пайтида асал фойдали хусусиятларининг бир қисмини ва хушбўйлигини йўқотади. Асални сақлаш учун энг мақбул ҳарорат 10–20 градус.

Агарда ҳарорат 42°С дан ошса, асал анча фойдали моддаларини ва хушбўйлигини йўқотади.

Асраш пайтида асал  кристаллашиши керак.

Асалнинг кристаллашишга мойиллиги  унинг намлиги, шунингдек қандай гуллардан шира йиғилганлигига боғлиқ.

Асалнинг айрим навлари умуман кристалланмайди.

Бошқалари мумкатакда туриб кристаллашиши мумкин. Кристалланган асални 40 градусли сув ҳаммомида эритиб, суюқ ҳолатга келтириш мумкин. Аммо иситишнинг салбий таъсирини ҳам  ёдда тутиш керак.

Кристаллашишдан ташқари асалнинг  ферментацияси содир бўлиши мумкин. Бу хамиртуруш замбуруғлари туфайли пайдо бўлган асалнинг ачишидир. Ферментацияга учраган асал нордон бўлиб қолади. Асалда намлик қанча кўп бўлса, ферментацияга мойиллик шунча ошади. Ферментациянинг олдини олиш учун  асаларилардан фақат етук асални олиш керак, чунки унда намлик камроқ бўлади ва уни совуқ ҳароратларда, масалан қишда истилмайдиган ертўлада сақлаш маъқул.

Манба:

Минзафаров М., Музафарова Н. Бошловчи асаларичилар учун асаларичилик.

Улашиш: