Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Помидорда ҳосил шаклланишини жадаллаштириш

22/Dekabr/2024 23:52
  1105

Чангланиш жараёнини яхшилаш ва чанг заррачаларининг гуллар оғизчаларига тушишини таъминлаш мақсадида ўсимлик ва унинг гуллари электр титраткичлар ёрдамида ҳаракатлантирилади ёки сим шпалерларга таёқ билан урилади.

Ушбу тадбирлар эрталабки соатларда, лекин ҳавонинг нисбий намлиги камайгандан кейин ҳафтасига камида уч марта ўтказилади. Бунда чанг заррачаларининг сочилувчанлиги таъминланади.

Ўсимлик ҳосили шаклланишини яхшилаш мақсадида, унинг ўсиши ва ҳосили пайдо бўлишини тезлаштирувчи махсус стимуляторлар қўлланилади. Улар билан ишлов берилганда, уруғсиз помидор тугунлари ҳам ҳосил бўлади. Бундай мевалар бошқаларидан чўзинчоқлигиги билан ажралиб туради.

Кўпчилик давлатларда ўсимлик ўсишини бошқариб турадиган хилма-хил стимуляторлар ишлаб чиқарилади. Уларни қўллаш усуллари қадоқлаш идишларида қайд этилган бўлади.

Манба:

Асатов Ш. И. (2016). Қорақалпоғистон  Республикасининг шимолий туманларидаги тупроқли иссиқхоналарда сабзавот экинларини  етиштириш технологияси. Тавсиянома. Baktria press.

Улашиш: