Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Сабзавотларни алмашлаб экиш бўйича тавсиялар

22/Dekabr/2024 21:03
  1131

Ўсимликларни, жумладан сабзавотларни, хусусан, бир турини узлуксиз бир ерда, алмаштирмасдан экишлик уларни ўстиришда, ҳосил олишликда салбийликка олиб келади. Натижада шу турдаги ўсимлик учун хос бўлган бир неча хил касалликлар, шу ўсимлик зараркунандаларини кўпайишга олиб келади. Ўз навбатда қайд қилинганлар сабзавот ўсимлигини умумий ривожланишига, ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатади. Бунинг олдини олишлик, соҳани барқарорлаштириш учун фермерлар сабзавотлар ўрнини алмаштириб туришларини тақазо этади.

Бинобарин, бу ишларни амалга оширишда ўсимликшуносликдаги зарур мавжуд қоидаларга риоя қилиниши келажакда юқори ҳосил олиш заминини яратади.

Жумладан:

• бир хил ўсимликни (помидор, карам ва х.к) бир ерга уч йилдан сўнг қайта экиш;

• тупроқ озиқасига ва намлигига талабчан экин экилган ерга, иккинчи марта тупроқ озиқасига ва намликга талаби камроқ сабзавот экиш;

• илдизи ернинг юза қисмига жойлашган сабзавот экиш;

• карам, бодринг, томатдошлар туркумига мансуб ва картошка экилиб, уларни фақат гўнг, компост билан озиқлантириладиган ерларга, иккинчи ва учинчи йилларда илдиз мевали сабзавотлар (сабзи, лавлаги, турп, шолгом ва бошқалар) ва пиёз экилса, ҳосилдорлиги юқори бўлади ҳамда ўз навбатида экинни иқтисодий самарадорлиги юқори бўлади;

• ишлов беришни кўп талаб қиладиган сабзавот экинларидан сўнг натижада ерлар бегона ўтлардан халос бўлгандан кейин у ерларга сабзи ва пиёз экилишини тақазо қилади;

• такрорий сабзавот экиладиган ерларга эртаги сабзавотнинг энг тезпишар навларини экилиши лозим;

• томатдошлар туркумидаги сабзавотлардан картошка, помидор, аччиқ-чучук қалампир ва бақлажон ўсимликлари бедадан бўшаган майдонларга ва дуккакли ўсимликлар, карам, пиёз ва илдизмевали сабзавотлардан бўшаган ерларга экилганда юқори ҳосил бериши тажрибада тасдиқланган. Сабзавотлардан карам, картошка, полиз ўсимликлари ва бодринг, илдиз мевалилар, пиёз ҳамда саримсоқ учун энг яхши ўтмишдош экинлар ҳисобланиб, улар ерни зараркунандалардан ва бегона ўтлардан муҳофаза қилиб ҳосилдорликка ижобий таъсир кўрсатади.

Манба:

Адилов М.М. ва бошқалар (2013). Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар. Қўлланма.

Улашиш: