Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Нидерландия: қишлоқ хўжалигининг юқори технологияли келажаги

20/Dekabr/2024 20:59
  1459

Нидерландиядаги ерларнинг ярмидан кўпи қишлоқ хўжалиги учун берилганини биласизми? Бу мамлакат ўзининг камторона худудига қарамай, озиқ-овқат маҳсулотларининг дунё бўйича иккинчи йирик экспортчиси ҳисобланади. Асосий мақсад қишлоқ хўжалигини имкон қадар кўпроқ ишлаб чиқариш, ер ва ресурсларга имкон қадар кам маблағ сарфлаш орқали, юқори технологик қишлоқ хўжалигини яратишдир. Ахир, 2050 йилгача дунё аҳолиси 10 миллиард одамга етади.

Нидерландиянинг ривожланган қишлоқ хўжалигини асосий “ҳаракатлантирувчи кучи” тахминий ҳисоб-китобларга кўра, 175 га яқин ерни эгаллаган иссиқхона ва оранжериялар ҳисобланади. Ишлаб чиқариш йўналиши бўйича қишлоқ хўжалигининг ривожланиши деярли йигирма йил олдин бошланган, унда Голландлар мавжуд ресурслардан фойдаланиш шарти билан, самарадорликни ва ишлаб чиқаришни икки баробар ошириш бўйича расмий мажбуриятни ўз зиммаларига олдилар.

Фермерлар бу мақсадни изчиллик билан бажардилар – кўпчилик сувга бўлган қарамлигини 90 фоизга қисқартирди, шунингдек иссиқхона иқтисодиётида кимёвий пестицидлардан фойдаланишни камайтирди ва бутунлай тўхтатди. Бу йўналишда чорвадорлар ҳам ҳаракатланмоқда – 2009 йилдан бошлаб паррандачилик ва чорвачилик фермаларида антибиотиклардан фойдаланиш 60% га қисқарди. Умуман олганда мамлакат қишлоқ хўжалиги тараққиёти озиқ-овқат водийсининг маркази бўлган Wageningent университети – Силикон водийсининг ўхшаш бир тури бўлиб, фақат қишлоқ хўжалиги учун олиб бориладиган тадқиқотларга таянади. Бу соҳадаги барча технологик стартаплар айни шу ердан бошланади.

Бирозгина далиллар

Голландия дунёдаги энг йирик озиқ-овқат экспортчиси (АҚШдан кейин) бўлиб, иккинчи ўринда туради. Ўтган 30 йил ичида Голландия помидор ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчига айланди. Бир метр квадрат майдонида, бошқа жойлардагига қараганда кўпроқ ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, Голландия яшил қалампир ва чили ишлаб чиқариш учун ишончли тарзда биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Катта фермер хўжалигига мисол сифатида, 36 акрлик иссиқлик комплекси бўлган Duijvestijn Tomatenда, помидор иссиқлик изоляцион базалт толалаларида ўстирилади. Комплекс 15 турдаги помидорни ишлаб чиқаради, тизим бутунлай автоном ва мустақил: электр таъминоти ва ўғитлар ўзиники, қадоқлаш материаллари ўзиникидир.

Инновацион деҳқончиликга яна бир мисоли – Ян Копперт фермасидир. Илгари, бодринг зараркунандаларига қарши кураш учун пестицидлардан фойдаланиб, бу ерда етиштирилар эди. Аммо Ян Копперт пестицидларга алергияси борлигини билгач, зараркунандаларга қарши курашни кимёвий воситалар ёрдамида эмас, балки да бошқа ҳашаротлар ёрдамида курашиш йўлини билиб олди. Эндиликда унинг Koppert Biological Systems компанияси ўз маҳсулотларини 95 мамлакатга сотиб, лаганбоғли личинкалар билан пахта халтачалари (хашоратлар билан кураш учун) ёки ўсимликлардаги ўргимчак каналари билан озуқаланадиган, бутилка идишлардаги кана маҳсулотларини таклиф этиб келади. Шунингдек катта фойда ари ва капалаклардан олинади – улар экинларни ва гулларни чанглатишда ёрдам беради. Ушбу биотехнологиялардан фойдаланадиган деҳқонлар, рентабеллик 20-30 фоизга кўпайишини таъкидлаб келадилар.

Ниҳоят, Нидерландиядаги қишлоқ хўжалиги экспортининг энг йирик маҳсулотларидан бири уруғликлар бўлиб,  2016 йилда уруғлик экспорти 1,7 миллиард долларни ташкил этди.

Манба: ufq.uz


Улашиш: