Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Зироатнома: ёғингарчиликни билиш ҳақида

23/Dekabr/2024 03:26
  1076

Агар ой учинчи ва тўртинчи кечада ёрқин ва мусаффо бўлса, кундузи ҳаво очиқ бўлади. Агар ой қизғиш рангда бўлса, шамол кўп бўлишининг аломатидир. Агар қорага мойил бўлса, ёғин кўп бўлишига далолат қилади.

Агар қуёш чиқаётган пайитда ҳаво соф бўлса ёки қуёш чиқишидан аввал осмонда булут парчалари кўринса ёхуд қуёш ботаётганда булут бўлмаса ёки ботгандан кейин ва ботишидан аввал қизғиш булут парчалари намоён бўлса, буларнинг ҳаммаси ёмғир бўлишининг аломатидир.

Чумчуқ ва саъванинг дарахт устида сайраши ҳам ёмғир бўлишидан дарак беради.

Агар учинчи ёки тўртинчи тунда ой кенг ва энли кўринса, ҳаво ғуборли бўлса ёки ой чиқаётган пайтда қизилга мойил бўлса, қуёш чиқаётганда уни булут парчалари ўраб олса ёки ботаётганда унинг чап томонида қора булутлар кўп йиғилган бўлса, буларнинг барчаси ёмғир бўлишига далилдир.

Агар ой атрофида соф  қизиллик пайдо бўлса, совуқнинг қаттиқ бўлишига далилдир. Ой атрофида иккита қизғиш ёки сарғиш доиранинг пайдо бўлиши совуқ қаттиқ бўлишига белгидир. Чивинларнинг уй ичида тўпланиб “ашула” қилиши, қўйларнинг ўтлоқда осмонга сакрашлари, чироқ ёниқ турса-да, уйнинг қоронғига ўхшаб кетавериши – буларнинг ҳаммаси совуқ бўлишига далилдир.

Қушларнинг дарахтдан ерга тушиб юриши, уларнинг сувга шўнғийвериши ҳам совуқ ва ёғингарчиликдан дарак беради.

Эман ва мурч дарахтларининг ҳосили кўп бўлган йилнинг қиши узоқ чўзилади.

Эшак бошини ғарб томонга қилиб туриши ва оёғи билан ерни кавлаши, осмонга қараши қишнинг узоқ бўлишига далилдир.

Манба:

Зироатнома. Тражимон: Маҳмуд Ҳасаний. Тошкент: "Меҳнат", 1991

Улашиш: