Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Темир микроэлементининг мевали дарахтлар ривожидаги аҳамияти

23/Dekabr/2024 04:12
  1032

Темир (Fn) хлорофил (фотосинтез жараёнига ёрдам берувчи яшил пигмент) шаккланиши учун муҳим. Ўсимликларни нафас олиши ва уларда баъзи протеинлар юзага келишида ёрдам беради.

Унинг етишмовчилиги натижасида барглар ранги ўзига ҳос тарзда сарғаяди ва баъзида янги ривожланаётган япроқлар жуда оч рангда бўлади. Етишмовчилик жуда юқори бўлса, барглар ёз ойларида куйишни бошлайди.

Мавсум бошида тупроққа сувга аралаштирилган темир қўллаш ёки мавсум давомида дарахтларни барглар орқали озиқлантириш билан темир етишмовчилиги муаммоси бартараф қилинади. Барглар орқали озиқлантирилаётгандан “фитозараҳарланиш” юзага келиши ҳавфи олдини олиш зарур.

Темир етишмовчилигини аниқлаш:

·         Марганец етишмовчилиги аломатларига ўхшаб кетади.

·         Темир етишмовчилиги тупроқ рН ва унинг таркибидаги оҳак миқдори нормадан ошиқ бўлса кўп учрайди.

·         Етишмовчилик белгилари дастлаб ёш япроқларда намоён бўлади.

·         Япроқ юзасидаги томирлар атрофи сарғаяди, лекин томирларнинг ўзи яшил рангда қолади, фақат жуда оғир шароитларда томирлар ҳам сарғаяди.

·         Одатда белгилар ўсимликнинг бир тарафида кузатилади.

·         Агар темир етишмовчилигининг олди олинмаса, новдалар қурий бошлайди.

temir-yetishmazligi-2587.png (489 KB)

Кўп ҳолларда қуйидагилар билан адаштирилади

Кимёвий препаратлар таъсири:

·         триазин, (симазин, атразин); мочевин (диурон, линурон), урасил (тербасил, бромасил); дихлобенил, паракуат, флуазифоп-бутил, оксадиазон каби гербицидлар таъсири билан;

·         тупроқда фосфор миқдорининг юқори бўлиши дарахтларга тупроқдаги темирни ўзлаштиришга қийинчилик туғдиради;

·         тупроққа керагидан ортиқ оҳак солиш натижасида (тупроқ рН паст бўлса, уни нормаллаштириш учун одатда оҳак солиш тавсия қилинади).

Бошқа сабаблар:

Касаллик Ҳашаротлар Механик Об-ҳаво
Вирус касалликлари

·  Битлар

·  цикадкалар

·  каналар

·  ўсимлик қўнғизлари

Дарахт танаси зарарланса

·  Тупроқнинг ортиқча нам бўлиши, баҳорнинг совуқ ва ёмғирли бўлиши;

·  ёзнинг иссиқ ва қуруқ келиши

·         битлар

Тупроқ ва кўчат экилиш шароитлари таъсири:

·         тупроқ pH 6.5 кўрсатгичидан катта бўлган ҳолларда;

·         тупроқда фосфор, мис, рух ёки марганец миқдори нормадан ортиқ бўлган ҳолларда ҳам темир етишмовчилиги юзага келиши мумкин;

·         ўсимликлар керагидан ортиқ ўғитлантирилса ёки туз миқдори юқори бўлса;

·         салқин, намлиги юқори ёки зичланган тупроқларда илдиз ривожланиши ва озуқаларни ўзлаштириш сустлашади;

·         сув узоқ туриб қоладиган тупроқларда.

Кузатиш

Темир етишмовчилигининг юзага келишига сабаб бўлувчи омилларга юқори ишқорли тупроқлар ва бошқа молибден, мис, марганец каби минерал ўғитларнинг нормадан ошиқ бўлишидир.

Манба: mevazor.uz

Улашиш: