Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Термизда асал ярмаркаси

23/Dekabr/2024 02:13
  1180

Термиз шаҳар марказий озиқ-овқат ва деҳқон бозорида ташкил этилган асал байрами харидорлар билан гавжум, деб ёзади ЎзА.

Сурхондарё вилоят асаларичилар уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбирда асаларичиликка ихтисослашган 100 га яқин фермер ва деҳқон хўжалиги ўзининг асал, гул чанги, прополис, ари сути, мум, асалари уяси каби шифобахш маҳсулотлари билан қатнашмоқда.

Айни пайтда вилоятда 1 минг 150 дан ортиқ асаларичилик субъекти рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 89 таси юридик мақомга эга. Шунингдек, жорий йилда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида тижорат банклари томонидан 400 хонадонга асаларичиликни ривожлантириш мақсадида жами 200 миллион сўмдан зиёд имтиёзли кредит ажратилди.

Мазкур асаларичилик хўжаликлари томонидан мавсумда қарийб 2 минг 700 тонна шифобахш неъмат етиштирилди.

Манба: www.uza.uz

Улашиш: