Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Экинларда озиқ элементларининг ўзлаштирилишига ҳароратнинг таъсири

23/Dekabr/2024 03:57
  1056

Ҳароратнинг ўсимликлар фаолиятидаги аҳамияти яхши ўрганилган. Ҳар бир қишлоқ хўжалиги экини уруғининг униб чиқиши учун мақбул ҳарорат мавжуд (масалан, арпа учун 200, сули, буғдой учун 250, маккажўхори ва оқ жўхори учун 320С ). Ғалла экинлари ҳарорат 23-250С бўлганда азот ва фосфорни яхши ўзлаштиради. Канакунжут, соя, ловия ва ғўза каби ўсимликлар 30-350С ҳароратда озиқ моддаларни яхши ўзлаштиради.

Ўсимликлар илдиз тизимининг ривожланиши учун бирмунча пастроқ ҳарорат керак. Нисбатан паст ҳароратларда NH4 шаклдаги азот NO3 га нисбатан кўпроқ ютилади. Ҳароратнинг 5-70С га қадар пасайиши калийнинг ўзлаштиришига таъсир қилмайди, лекин илдиз томонидан азот, фосфор, кальций ва олтингугуртнинг ютилишини кескин камайтиради.

Экинлар меъёрида озиқлантирилган шароитларда ҳароратнинг 100С дан пасайиши озиқ элементларининг ўзлаштирилишига салбий таъсир кўрсатади.

Озиқ элементларининг ўзлаштирилиши ҳароратга мос равишда ортиб боради. Лекин 400С дан бошлаб кескин камайишини ферментлар тизимининг лоҳасланиши билан изоҳлаш мумкин.

 

Манба:

Б. С. Мусаев (2001). Агрокимё. Тошкент, “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти.

Улашиш: