Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Токларни совуқдан сақлаш

22/Dekabr/2024 20:48
  1136

Ўзбекистон майдонининг катта қисмида айрим йилларда қишда ҳаво ҳарорати минус 25–30оС гача пасаяди, бу токни қишда кўмишни талаб этади.

Новдаларнинг яхши пишиши ва чиқишини таъминлайдиган юқори агрофонда ўстириладиган токлар яхшироқ қишлайди. Қишки захира суви бериш ҳам совуқнинг зарарли таъсирини сусайтиради.

Худди шунга ўхшаш ҳолни ёз охирида азотли ўғитлардан фойдаланилганда ҳам кузатиш мумкин, чунки бу ўғитлар новдаларнинг ўсиш даврини чўзиб юборади ва пишишини секинлаштиради.

Токлар дастлаб кузда кесилгандан кейин кўмишдан олдин қатор бўйлаб қўндоқлаб ётқизилади, МПВ машиналари бўлса, ток новдалари шу машиналар ёрдамида ётқизилади. Ўзбекистоннинг шимолий туманларида ток устига ётқизилган тупроқ уюмининг баландлиги 25–30 см, бошқа туманларда эса 20–25 см бўлиши керак.

Ўзбекистоннинг шимолий туманларида ток учун хавфли кузги совуқлар ноябрнинг бошида тушади, шунинг учун токни кўмиш ишлари бу ерларда 1 ноябрда, қолган туманларда 10 ноябргача тугатилиши керак. Токлар яхши кўмилиши зарур. Ёмон кўмилган ёки кеч кўмилган ток кузги совуқлардан, кейинчалик эса қишки совуқлардан зарарланади, новдаларини совуқ уради ва улар қуриб қолади.

Манба:

Абдуллаев Р. ва бошқалар (2013) Узум етиштириш ва майиз қуритишнинг замонавий технологияси. Тошкент, «Sharq».

Улашиш: