Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Асаларичиликда ноябр ойида қандай ишлар бажарилади?

21/Dekabr/2024 07:34
  1048

Ноябр – асосий кузги кўрик вақти, бунда оиланинг кучи баҳоланади ва уялар қишга тайёрланади.

Сентябр ва октябр ойларида асаларилар қиёмни шифобахш асалга айлантириб бўлишди ва бу уларга қишки озуқа бўлиб хизмат қилади. Ҳар бир оилага бундай асалдан 11 килограммдан кам қолмаслиги, ҳар бир рамканинг оғирлиги эса 3–4 килограммдан кам бўлмаслиги керак. Шунингдек, ҳар бир уяда асалли рамкаларнинг ташқи четидан камида иккита гул чангли рамка қолиши керак.

Оила қишни яхши ўтказиши учун унда камида тўртта асаларили рамка бўлиши керак. Асаларилар сони камроқ бўлса, оила кучсиз ҳисобланади. Бундай оилага ёрдам бериш учун унга бошқа ана шундай оиладан асалариларни қўшиш керак, бунда она асаларилардан биттаси ўлдирилади. Энди она асаларисиз қолган оиладан барча ортиқча бўш рамкалар олиб қўйилади ва битта асалли рамка қўшилади. 10–20 см масофада олдиндан иккита тўсиқ қўйилган ҳолда иккинчи уядан олинган рамкалар қўйилади. Она асалариси йўқ оила аста­секин бошқа томонга ўтиб олади ва икки кундан сўнг тўсиқларни олиб ташлаб, рамкаларни бирлаштириш мумкин.

Барча уяларни иситиш, бўш рамкаларни олиб қўйиш, тўсиқларни рамкалар ортига қўйиш керак, бу асалариларга совқотмасликка ёрдам беради. Озуқа қутиларини олиб қўйиш керак, рамкалар устига газета, сўнг мато ва ёстиқ қўйилади. Барча материаллар қуппа­қуруқ бўлиши лозим. Уя кўзини 1–3 сантиметргача қисқартириш керак. Уяларни ердан 40 см баландликда ўрнатиб, қопқоқ устидан пленка ёки қорақоғоз ёпиш керак, токи ичига сув тушмасин. Шуни ёдда тутиш зарурки, захлик асаларилар учун ҳатто совуқ ҳароратлардан ҳам хавфлидир.

Манба:

Минзафаров М., Музафарова Н. Бошловчи асаларичилар учун асаларичилик.

Улашиш: