Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Кальцийнинг дарахт ривожланишдаги аҳамияти

23/Dekabr/2024 05:37
  1042

Кальций (Ca) ҳужайра қобиғи ва ўсимлик танасида крахмал ва шакар ҳаракатланишида жуда муҳим элемент ҳисобланади.

Кальций етишмовчилигини аниқлаш:

·         Кальций етишмовчилиги баргларда эмас, балки меваларда намоён бўлади.

·         Баъзи олма навларида аччиқлик (нордонлик) юзага келиши айнан Кальций етишмовчилиги билан боғлиқ.

·         Ривожланаётган меваларда кальций етишмовчилиги меваларнинг бузилишига олиб келади.

·         Кальций тупроқ ва баргларда етарлича бўлиши мумкин, лекин меваларга етиб бормаслиги мумкин, чунки кальций одатда ўсимлик танасида жуда суст ҳаракатланади.

Меваларнинг аччиқ (нордон) бўлиб қолиши:

·         Мева пўстлоғи остидаги ҳужайраларнинг физиологик бузилиши бўлиб, уларнинг учки косачасида (чуқурчоғида) шаклланади.

·         Меванинг зарарланган жойлари ҳужайралари қораяди, қурийди ва юмшаб аччиқ там олади.

·         Баъзи ҳолларда касаллик аломатлари мева пўстлоғи устида эмас, балки ичида бўлиши ҳам мумкин

·         Кам ҳосил олган дарахтнинг катта ҳажмдаги меваларида ушбу касаллик юзага келиши хавфи катта.

·         Олманинг “Спай” нави ушбу касалликка кўп учрайди.

·         Агар касаллик шаклланиши учун қулай шароит юзага келса, олманинг “Делишес (Delicious)”, “Айдаред (Idared)”, “Криспин (Crispin)”, “Кортленд (Cortland)”, “Эмпайер (Empire)”, “Ханикрисп (Honeycrisp)” ва бошқа навлари ҳам ушбу касалликка учраши мумкин.

·         Ушбу касаллик ҳосил йиғим-терим вақтида сезилмаслиги мумкин, лекин совуқхонага киргандан сўнг ривожланиб жуда катта молиявий зарар келтириш эҳтимоли катта.

1- жадвал. Кальцийнинг дарахт ривожланиш босқичларидаги роли

Ривожланиш босқичлари Кальцийнинг роли
Куртак ёриш – гуллашнинг бошланиши Илдиз ва барглар ривожланишинини кучайтириш ва ҳосилдорликни оширишга ёрдам беради
Мева шаклланишидан то улар 30мм бўлгунича Мева сифати яхшиланиши ва унда учрайдиган муаммоларни камайтиришга ёрдам беради
Мева ривожланиши ва унинг  етилиши Мева структураси (гўшти) қаттиқлашиши ва узоқ сақланишига ёрдам беради
Ҳосил йиғим-теримидан сўнг Дарахтнинг умумий саломатлигини таъминлайди

 

2-жадвал. Кальций етишмаслигининг дарахт баргида намоён бўлиши

kalsiy-barglar-645.jpeg (28 KB)

Ёш япроқлар рангсизланади ва доғлар пайдо бўлади (тепада)

Деярли тўлиқ ривожланиб қурушни бошлаган барг (пастда)

 

Манба: mevazor.uz

Улашиш: