Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Денгиз балиғи чучук сувда ўлиб қоладими?

20/Dekabr/2024 22:11
  1434

Балиқ тўқимасида чучук сувдагидан кўпроқ, денгиз сувидан камроқ туз мавжуд. Агар денгиз балиғи дарёга тушиб қолса, осмотик босим остида чучук сув балиқ организмига кира бошлайди. Қон ва бошқа суюқликлар суюлади, ҳужайралар ишлаш қобилиятини йўқотади (жумладан, мушаклар қисқармай қолади) ва балиқ нобуд бўлади. 

Чучук сувда яшайдиган балиқларнинг буйраги ортиқча сувни чиқариб ташлайди. Денгиз балиқларида эса бунинг акси: сувни тутиб қолиб, тузни чиқариб юборади. 

Айрим балиқлар (масалан, судак) буйрак фаолияти режимини ўзгартирган ҳолда ҳам чучук сувда, ҳам денгизда яшай олади.  


Улашиш: