Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўзбекистон ва Тожикистондан жўнатилган 200 тонна хурмо Россия чегарасидан ўтказилмади

23/Dekabr/2024 01:51
  1190

Россия ва Қозоғистон чегарасидаги “Троицк” назорат-ўтказиш пунктида хурмо мевалари ортилган 10 та юк автомобили тўхтатиб қолинди.

31tv.ruнинг ёзишича, ҳайдовчилар ушбу мевалар Ўзбекистон ва Тожикистонда етиштирилганини айтган, деб ёзади “Халқ сўзи online”.

Россия қишлоқ хўжалиги назоратининг Челябинск ҳудудий бўлими ходимлари томонидан олиб борилган текширувлар натижасида 4 та юк машинасидаги мева қутиларига маҳсулот номи, мамлакати ва етиштирилган жойи қайд этилган ёрлиқлар йўқлиги маълум бўлган. Қолган юк машиналарида эса маҳсулот қайси мамлакатда етиштирилганлигини кўрсатувчи сертификат бўлмаган. Бу ҳолат халқаро стандарт талабларининг бузилиши ҳисобланади.

Шунинг учун юк автомобиллари чегарадан ўтказилмаган, юк эгалари маъмурий жавобгарликка тортилган, мевалар ортга қайтариб юборилган.

 

Манба: www.xs.uz

Улашиш: