Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Мевали дарахтларда монилиоз касаллиги ва уни олдини олиш

23/Dekabr/2024 05:49
  1218

Бу кенг тарқалган замбуруғли касаллик бўлиб, уруғли ва данакли меваларни зарарлайди. Касаллик ўсимликларнинг гуллаш мавсумида уларнинг гули ва ёш новдаларига зарар етказади. Касалликнинг мевани чиритиш аломатлари мавсум сўнггида намоён бўлади. Зарарланган мевалар чирийди ва одатда тўкилади. Баъзан зарарланган мевалар дарахтдан тушмасдан қурийди, мумланиб қолади ва касалликни келгуси мавсумда тарқатувчи омил бўлиб хизмат қилади.

нок монилиози-209.jpg

1-расм. Монилиоздан зарарланган нок меваси

Манилиоз касаллиги зарарланган новда ва мумланиб қолган меваларнинг ичида қишлайди. Гуллаш даврида касалланган новда ва мумланиб қолган мевалар очилаётган гулларни зарарлайди. Бу зарарланган гуллар бошқа гулларни, новдаларни ва кичик меваларни (ғўра) зарарлайди, оқибатда ушбу мевалар мева пишгунга қадар ривожланмай қолиб кетади. Биринчи зарарланган, чириган мева июнь ойида ёки ундан вақтлироқ пайдо бўлши мумкин, аммо касалликнинг кенг тарқалиши мевалар пишган вақда юз беради. Касалликни тарқатувчи омил бу замбуруғ споралар бўлиб, улар шамол ва ёмғир ёрдамида тарқалади. Зарарланиш дастлаб зараркунанда ҳашоратлар (олма қурти, шафтоли қўнғизи ва ҳ. к), дўл ва қўтир (парша) билан зарарланган меваларда юзага келади. Соғлом ёки пишаётган мевалар зарарланган меваларга текканда ёхуд ҳаводаги споралар орқали касалланади, зарарланган меваларни совуқхонада бўлиши жуда ҳавфли. Меваларнинг чириши қўнғир рангли кичкина доғлардан бошланади ва тез ривожланиб, 10-12 кун ичида бутун мевани қоплайди. Касаллик споралари меванинг устки қисмида думалоқ шаклдаги касаллик аломатларини (формалар) юзага келтиради. Агар ҳорорат 12 0С дан паст бўлса, бундай аломатларни юзага келтирувчи касаллик споралари ривожланиши тўхтайди. Монилиния замбуруғи спораси билан зарарланган мева совуқхонада сақланса чирийди, мева мумлашиб қотади ва қўнғир рангга киради. Меванинг ташқи қобиғи қораяди, сўнгра споралар ривожланиб чириш давом этган сари кўкимтир рангга киради.

 монилиози-208.jpg

2-расм. Монилиоздан зарарланган олча дарахти

Қарши кураш чоралари

1.  Чириб ерга тушган меваларни боғдан йиғиштириб олиб чиқиб ташланг. Уларни чуқурга кўмиб ташланг ёки бутунлай йўқотиб юборинг.

2.  Эрта баҳорда куртаклар бўртиш арафасида ёки кузда дарахтларни 3–4 фоизли Бордо суюқлиги билан жиққа ҳўллаб ювиш зарур. 5 градусли оҳак-олтингугурт қайнатмаси (ИСО) ёки 3 фоизли темир купоросини қўлласа ҳам бўлади.

3.  Бордо суюқлиги (3% мис сульфат + 3% гипс (оҳак)/кальций карбонат - фақат гуллашдан олдин), Хлорокись меди 90 % с. п. (4.0–8.0 кг/га ёки 0.4% ли эритма) ёки Топсин (1.0-2.0 кг/га). Мева турига қараб қачон препарат сепиш кераклигини аниқлаш учун қуйидаги жадвалга каранг:

Дарахт тури

Биринчи препарат (дори) сепиш вақти*

Ҳосилни йиғишга қанча қолганда ишлов тугалланади

Олма ва нок

202.png (155 KB)

Гуллаган вақтда

2-3 ҳафта

Ўрик

203.png (115 KB)

Гул туплари учи қизарган вақтда

2-3 ҳафта

Гилос

204.png (194 KB)

Гул тўплари учи энди оқарганда

1-10 кун

Шафтоли

205.png (146 KB)

Гул тўплари учи бинафшаранг бўлганда (5% гуллаганда)

Охирги 4 ҳафта

Олхўри

206.png (299 KB)

Гул тўплари учи энди оқарганда

Тафсия этилмайди

Чернослив

207.png (285 KB)

Гул тўплари учи яшил бўлганда

5 ҳафта

bcv

*Препаратлар қўллашни 7-14 кун интервал оралиғида, гуллаш жараёни давомида ва қулай об-ҳаво шароитида, қайта қулланг (намгарчилик юқори ва ўртача 10 0С дан паст бўлган ҳароратда касаллик тарқалиш эҳтимоли кам).

4.  Олма қуртини қаттиқ назорат остига олинг, улардан зарарлаган мевалар ушбу касалликка тез чалинади.

5.  Совуқхоналарни тоза ҳолда сақланг (мева сақлашдан один уларни хлор аралашмаси билан дизинфекция қилинг). Зарарланган ёки енгил зарарланган меваларни совуқхонада сақламанг.

6.  Ҳосил йиғим-теримидан сўнгги меваларнинг ички ҳароратини зудлик билан пасайтириш, сақлаш жараёнида уларда монилиоз касаллиги ривожланишини кечиктиради.

7.  Дарахт шохлари ёки гулларда зарарланишни кузатсангиз, уларни кесиб олиб ташланг.

Манба:

1. mevazor.uz

2. www.agro.uz

Улашиш: