Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўзбекистон SIAL Paris-2018 кўргазмасида мева-сабзавот етказиб бериш бўйича 12,5 млн евролик шартнома имзолади

23/Dekabr/2024 12:43
  1108

Яқинда Франция пойтахтида озиқ-овқат саноати бўйича йирик халқаро тадбирлардан бири SIAL Paris-2018 кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Халқ сўзи online”, “Дунё” ахборот агентлигидан олган маълумотига асосланиб хабар берди.

“Дунё” ахборот агентлигининг ёзишича, улкан экспозиция майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ярим тайёр товарлар, ингредиентлар, озиқ-овқат саноати учун асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш линиялари намойиш этилди. Унда дунёнинг 110 дан ортиқ мамлакатидан 7 мингдан зиёд компания вакиллари иштирок этди. Ўзига хос ярмаркага беш кун давомида 200 мингга яқин киши ташриф буюрди.

Меҳмонларда мазкур форумда илк бор иштирок этган Ўзбекистон стенди, айниқса, катта таассурот қолдирди. У Ташқи савдо вазирлиги, UzFranceTrade савдо уйи, маҳаллий корхоналар ҳамда юртимизнинг Париждаги элчихонаси томонидан ташкил этилди.

Серқуёш диёримизда тайёрланган қуруқ мевалар, ёнғоқлар, шарбатлар ва қишлоқ хўжалигининг бошқа маҳсулотлари кўргазма иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди. Шулар билан бир қаторда Ўзбекистоннинг аграр салоҳияти, у ерда бизнес юритиш ва аниқ лойиҳалар асосида ишбилармонлик ҳамкорлигини йўлга қўйиш учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Анжуманда UzAgroLeader ва Berad Agro компаниялари ўзбек фермерлари, деҳқон хўжаликлари, шунингдек, йирик агрофирмалар томонидан етиштирилган сархил ҳамда қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини ҳам тақдим этди. Бу эса Made in Uzbekistan бренди нуфузини дунё бўйлаб янада кенг ёйишга хизмат қилади.

Форум якунида Франция, Германия ва АҚШ компаниялари билан сархил ва қуритилган сабзавотлар етказиб бериш бўйича умумий қиймати 12,5 млн. евролик шартномалар имзоланди.

Манба: www.xs.uz

Улашиш: