Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Узумни қишда сақлаш бўйича тавсиялар

23/Dekabr/2024 00:22
  1287

Узумнинг кечпишар Октябрьский, Нимранг, Пушти тойфи, Оқ тойифи, Кечки ВИР, Ўзбекистон мускати каби хўраки навларини узоқ муддат (5-6 ой) сақлашга қўйиш мумкин.

Узоқ муддатли сақлашга яроқли узум олиш учун куйидаги шартларга риоя қилиш зарур: узумни йиғиштириб олишдан 10-15 кун илгари суғоришни тўхтатиш, узумни фақат очиқ ва қуруқлигида, яъни меваларда шабнам қуриганида ва ёмғирдан кейин 2-3 кун ўтганида узилади, узумни танлаб, яхши пишган, зарарланмаган ва унча зич бўлмаган узум бошларини узиш керак.

Узум бошларини эҳтиёт бўлиб, мум ғуборини бузмасдан узиш керак.

Узум бошлари узиб олингандан кейин салқин бинога жойлаштирилиши керак. Унгача узум бошлари қуёш нурлари тушмаслиги учун соя жойда узоғи билан 24 соат сақланиши мумкин. Узум йиғиштириб олингандан кейин уни совитиш мақсадга мувофиқ.

Узумни сақлаш муддати ҳаво ҳароратини  0° дан  +1,5° гача сақлаб туриш керак. Бу узумни сақлаш учун оптимал ҳароратдир.

Ҳавонинг нисбий намлиги 85-95 фоизни ташкил этиш керак.

Узумни узоқ вақт сақлашни таъминловчи энг муҳим омиллар - навни тўғри танлаш, узумни ўз вақтида ва сифатли узиш, сақлашга қўйиш вақтида меваларнинг бутунлигини таъминлаш, сақлаш тартибларига ўз вақтида аниқ риоя қилишдан иборат.

Манба:

Адилов М.М ва бошқалар (2013). Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар. Қўлланма. Тошкент.

Улашиш: