Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Фосфор микроэлементининг мевали дарахтлар ривожидаги аҳамияти

23/Dekabr/2024 00:55
  1031

Фосфор етишмовчилиги кўп учрамайдиган ҳол, аксарият ҳолларда фосфор етишмовчилиги қизил тупроқли тоғ ва қир ёнбағрларида учрайди. Фосфор тупроқдаги минераллар ёки органик моддалар парчаланиши натижасида юзага келади, ва ўсимлик танасида жуда ҳаракатчан бўлади.

 

Балоғатга етган дарахтларда фосфор етишмовчилиги кам учрайди ёки ривожланиши ва ҳосил беришида бу элемент камлиги катта муаммо туғдирмайди. Шундай бўлсада, боғбонлар аммафос ва суперфосфат каби ўғитларни қаторлар орасига экилган беда каби экинларга кўп қўллашади. Бу ўз навбатида дарахт ривожланиши учун тупроқни органик моддалар ва азот билан бойитиб, унинг таркибини яхшилайди.

-5-1.png

Фосфор етишмовчилиги белгилари

Фосфор дарахтлар танасида энергия тақсимоти ва ҳужайралар мембраналарини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Дарахтнинг умумий саломатлиги ва ҳосилдорлигининг ошишига кўмаклашишдан ташқари меванинг ҳажми, қаттиқлиги, рангги ва сақланиш муддатларини оширишга ҳам муҳим рол ўйнайди.

Мевали ва декоратив дарахтлар барглари фосфор етишмовчилиги натижасида дағаллашади ва ёз охирида бронза (ҳаттоки сиёҳранг) тус олади.

Фосфорнинг дарахт ривожланиш босқичларидаги роли

Ривожланиш босқичлари Фосфорнинг роли
Куртак ёриш – гуллашнинг бошланиши Илдизларни ривожини яхшилайди ва гул туплари шаклланишига ёрдам беради
Мева шаклланишидан то улар 30 мм бўлгунича Меваларнинг шаклланиши ва ривожланишига ёрдам беради
Ҳосил йиғим-теримидан сўнг Куртакларнинг ривожланиши ва келгуси мавсум бошида илдизлар ва янги тўқималар ривожини таъминлайди

Мевали дарахтларнинг ўсиши ва ҳосилдорлигининг кўпайишида бошқа минерал ўғитлар фаолияти ҳам муҳим ўрин тутади.

Ушбу қўшимча минерал ўғитлар етишмовчилиги аломатлари мавсум охирида, ўсимликлар ривожланишдан тўхтаган ёки мевалари зарарланиб бўлгандан кейингина билинади.

Минерал ўғитлар етишмовчилигини барглар орқали озиқлантириш билан осонликча бартараф қилиш мумкин.  Барглар орқали озиқлантириш ёз ойи бошида ёки ўртасида самарали натижа беради ва бир йилда уч ёки тўрт марта қайтарилиши тавсия қилинади. Қўлланиладиган минерал ўғит миқдори ва неча марта сепилиши препарат йўриқномасига ва етишмовчилиги аниқланган элементлар ўрни қанча миқдорда тўлдирилишига боғлиқ.

Манба: mevazor.uz

Улашиш: