Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Мевали дарахтларнинг ривожланишида калий микроэлементини аҳамияти

23/Dekabr/2024 11:09
  1022

Калий мевалар ранг олиши, қишга чидамлилиги, дарахтларнинг ривожланиши ва касалликларга чидамлилигини оширишда муҳим рол ўйнайди.

Калий етишмовчилигини аниқлаш

1.   Одатда дастлаб ёши катта баргларда намоён бўлади.

2.   Барглар чегарасидан марказига қараб япроқ томирлари сиёҳранг тус олади.

3.   Барг юзаси чегаралари жигарранг тус олади.

4.   Япроқ томирлари атрофида некротик (яра) доғлар пайдо бўлади ва барглар тўкилиши мумкин.

Мевалар бир маромда пишмайди, сифати ва рангги пасаяди.

калий-ет.png

Калий етишмовчилиги белгилари

Калийнинг дарахт ривожланиш босқичларидаги роли

Ривожланиш босқичлари Калийнинг роли
Куртак ёриш – Гуллашнинг бошланиши Ўсимликларнинг янги куртакларини кучли равишда эрта ривожланишига ёрдам беради ва дарахт ҳосилдорлигини оширади.
Мева шаклланишидан то улар 30 мм бўлгунича Мева бузилишини камайтиради.
Мева ривожланиши ва унинг  етилиши Кальций миқдори билан мутаносиб равишда солинганида меваларни кун уриш ва бузилиш даражасини камайтиради ва мева оғирлигини оширади.
Ҳосил йиғим-теримидан сўнг Кейинги йил эрта ривожланиши учун заҳирани орттиради.

Кўп ҳолларда қуйидагилар билан адаштирилади

Кимёвий препаратлар таъсири:

·      кимёвий препаратлар нотўғри сепилса барглар сарғаяди, уларнинг юзаси чегараси ва япроқ томирлари атрофи жигарранглашади;

·      триазин, (симазин, атразин); мочевин (диурон, линурон), урасил (тербасил, бромасил); дихлобенил, амитрол каби гербицидлардан (ёввойи ўтларга қарши сепилувчи кимёвий препарат) нотўғри фойдаланиш ҳам шундай ҳолатларга сабаб бўлади.

Касалликлар таъсири:

·         дарахт танаси ва шохлари рак касалликлари,

·         антракноз,

·         зараркунанда ҳашаротлар,

·         битлар,

·         цикадкалар.

Механик зарар таъсири:

·         дарахт пўстлоғига етказилган зарар,

·         баргларнинг куйиши,

·         илдизга етказилган зарар.

Тупроқ ва кўчат экилиш шароитлари таъсири:

·         азотнинг қумлоқ ёки таркибида кам миқдорда органик моддалар мавжуд тупроқларда сингиб кетиши;

·         сув кўлмак бўлиб қолувчи тупроқ шароитлари;

·         қуруқ тупроқ шароитлари;

·         тупроқнинг зичлашиб кетиши;

·         калий етишмовчилиги аниқланган тупроқларда калций, магний, тузлар, азот ёки фосфор миқдори юқори бўлса дарахтларнинг калий ўзлаштириш имконияти сустлашади.

Об-ҳаво таъсири:

·         кеч баҳор ёки ёзги қировлар тушуши;

·         баҳорда дарахтлар жадал ривожланаётган вақтда ҳарорат юқори бўлиб, қаттиқ шамол бўлиши.

Манба: mevazor.uz

Улашиш: