Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Қирғизистон Ўзбекистонга картошка экспорт қилиши мумкин

23/Dekabr/2024 01:30
  1157

Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон билан картошка ва бошқа савзавотларни экспорт қилиш масаласи бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазири Нурбек Мурашев хабар қилди, деб ёзади Sof.uz.

Вазир сўзларига кўра, ички бозорда нархлар кескин пасайганлиги туфайли Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерлар етиштирган маҳсулотларни Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистонга етказиб бериш имкониятларини қидирмоқда.

2018 йилда картошканинг нархи 2017 йил билан солиштирилганда деярли икки баравар тушиб кетди ва ички бозорда бир килоси тахминан 5-7 сом сотилмоқда.

“Бозор таҳлил қилинди. Ҳар йили октябрь ойида картошка нархи бошқа ойларга қараганда бир оз пастроқ бўлади. Ноябрь ойилари ўрталарида ошишини тахмин қиляпмиз. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон билан картошка ва бошқа савзавотларни экспорт қилиш масаласи бўйича музокаралар олиб борилмоқда”, - деди вазир мамлакат президенти билан учрашув чоғида.

Вазир сўзларига қараганда, нархлар пасайиши бу фермерлар картошка етиштириш ер майдони қарийиб 1,5 минг гектаргача кенгайганлиги ва 2018 йилда бу сабзавотнинг яхши ҳосили бўлди.

Қирғизистонда жами 1,5 миллион тонна картошка териб олинди. Ички бозордаги талаб эса 800-900 минг тоннани ташкил қилади.

Қирғизистон президенти бозорда нарх сиёсатини прогноз қилиш бўйича ишларни танқид қилди.

Ўзбекистон ёзда Қирғизистондан картошка олиб киритилишига чеклов жорий қилганди. Бироқ бу чора кузда терилган картошкага амал қилмайди. Бу қарорни ўзгартирилиши Ўзбекистонда кузда картошка етишмовчилиги билан боғлиқ.

Қирғизистон депутати Ирина Карамушкина маълумотларига кўра, Ўзбекистонда картошка етишмовчилиги йилга ярим миллион тонна бўлиши мумкин.

Манба: sof.uz

Улашиш: