Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Мевани теришдан олдин ва ундан кейин қилинадиган ишлар бўйича тавсиялар

23/Dekabr/2024 11:50
  1055

Мева пишиши

Пишиш вақти барча мевалар учун турличадир. Резаворлар, данакли мевалар, ёнғоқ, анжир ва узум каби мева турлари йиғим-терим вақтидан олдин пишади. Нок, беҳи, кечки олмалар, хурмо ва Европа ноклари каби бошқа мевалар эса асосан ёки қисман териб олингандан сўнг пишади – улар дарахтда пишириб узилмаслиги керак. Мевалар узиб олингандан сўнг юмшайди.

Баъзи нок турлари териб олингандан сўнг пишиб пўст рангини ўзгартириши мумкин. Осиё ноклари эса дарахтда яхши пишади. Уларнинг пўсти сариқ тус олганида ёки таъми ширин бўлганда териш тавсия қилинади.

Олма дарахтда пишириб терилиши мумкин, аммо уларнинг аксарияти муддатидан аввал терилади ва совуқхонада пишади. Акс ҳолда, агар улар дарахтда узоқ қолиб кетса теримдан олдин ўз-ўзидан тўкила бошлайди, таъми пахтасимон бўлиб сифати бузилади.  Олма етилгандан сўнг, яхши таъм олиши учун унинг таркибидаги крахмал глюкозага айланиши зарур.

Мевани териб олиш

Мева етилганда ёки териб олишга тайёр бўлганда дарахтдан узилиши керак. Мевани ўз (энг тўғри етилган) вақтида териб олиниши унинг қанчалик юқори сифатда бўлишини таъминлайди. Меваларни уларнинг ички ҳарорати паст бўлган вақтда (эрта тонгда) териш ва иложи борича териб олиниши билан ички ҳароратини совутиш  уларнинг сифатини таъминлаш ва узоқ муддат сақлаш имконини беради.

Аксарият меваларни тўғридан тўғри шохдан пастга тортиб узмасдан, балки озгина ўз ўқи атрофида айлантириб тепага кўтариб узиш зарур. Мевани дарахтдан узиб олиш тартиб қоидаларига риоя қилиш уларни зарарланиш ва лат ейишдан сақлашда муҳим аҳамиятга эга. Мевалар терилаётган идишларга эҳтиёткорлик билан солиниши керак. Уларни терилаётган идиш ичига отманг. Юмшоқ меваларда яра-чақалар пайдо бўлмаслиги учун уларга нисбатан жуда эхтиёткорона муносабат талаб этилади, аммо қаттиқроқ мевалар ҳам йиғим-терим вақтида устки қатламлари (пўстлоғи) зарар кўрмаслиги учун катта эътибор талаб қилади.

Териб олингандан сўнгги ишлов ва сақлаш

Мевада териб олингандан сўнг ҳам модда алмашинуви давом этади ва нафас олади. Сақлаш ҳароратини пасайтириш, нафас олиш даражасини ва ферментатив фаолиятини секинлаштиради ва сақлаш муддатини узайтиради. Меваларни музлатиш уларнинг сифатини бузади.

Сифатли йиғим-терим ва сақлашнинг асослари қуйидагилардир:

·         Мева пишганда эмас, балки етилганда терилиши керак.

·         Меваларни узоқ сақлаш учун максимал зарур шароитни яратиш.

·         Меваларнинг сифатини таъминлаш учун уларни тўлиқ пишира олиш имкониятига эга бўлиш.

Узоқ муддат сақлаш учун оптимал ҳарорат барча мевалар учун турличадир.

Сақлашнинг муҳим тамойиллари қуйидагилар:

Баландроқ ҳароратда сақланган мевалар пастроқ ҳароратда сақланган меваларга нисбатан кўпроқ нафас олади. 0°C да меваларда содир бўладиган иссиқлик/нафас олиш жараёни 15.5°C дагига солиштирганда 1/10 баробарни ташкил этади.

·         Вақт-ҳарорат таъсири жуда муҳим: терилгандан сўнг олмалар 21.1°C ҳароратда 3 кунда ва -1°C ҳароратда 30 кунда пишади.

·         Баланд нисбий намлик одатда сақлаш вақтини узайтириш ва мева сифатига ижобий таъсир кўрсатади.

Мева сақлашнинг бир қанча усуллари мавжуд. Асосий мақсад мавжуд имкониятлар ва амалий чоралардан фойдаланган ҳолда мева сақлаш талабларига жавоб берувчи шароитни яратиш ва мева сифатини йўқотмаслик.

Ушбу усуллар қуйидагилардир:

·         Совуқхоналар (катта ёки кичик).

·         Ертўлада сақлаш.

·         Ташқарида сақлаш (қуёш, ёмғир ва кемирувчилардан сақлаган ҳолда).

·         Кондиционер ёки совутиш ускуналари ёрдамида сақлаш.

·         Рўзғорда қўллаш учун қайта ишлаш, музлатиш, консервалаш, ва/ёки қуритиш.

·         Ҳарорати автоматик назорат остига олинган тижорат совуқхоналарида сақлаш.

 

Манба: mevazor.uz

Улашиш: