Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Шоли экилган майдонда балиқ етиштириш

23/Dekabr/2024 08:21
  1167

Шоли қатор ораларида балиқ боқиш тартиби

·  Шоли қатор ораларига балиқ боқишни сифатли ўтказиш учун 7 (етти) босқичда иш ташкил қилинади.

·  Шудгорланган дала биринчи навбатда нурли текислагич (лазерный планировщик) билан дала шароитига қараб текисланади. Бунда даланинг атрофи ўрта қисмига нисбатан 15 см паст бўлиши керак.

·  Дала атрофида эни 1,5-2 метр, чуқурлиги махсус экскаватор ёрдамида 0,8-1 метр атрофида ариқ қазиб олинади. Бу ерда ариқнинг тикка бўлмаслиги эътиборга олиниши керак.

·  Шоли экиладиган майдонга махсус мослама билан ҳар гектарига 120-140 кг дан шоли уруғи экилади (1м2 да ўртача 200-250 дона уруғ тушиши керак). Шоли экиладиган майдонга ҳар гектарига 100-150 кг фосфорли минерал ўғит ва 100-150 кг азотли ўғитларни НРУ орқали сепилади.

·  Очиқ майдонларни боғлаб суғоришга тайёрланади.

·  Экилган шоли майдонларига 2-3 кун мобайнида 10-15 см атрофида сув қуйилади. Даланинг ўрта қисми 5-10 см атрофида сув туради.

·  Униб чиққан шоли нихоллари 5-7 см бўлганида сув сатҳи 15-20 см атрофида сув тутилади, чунки энди шоли майдонини балиқлантириш лозим бўлади.

Шоли қатор ораларини балиқлантириш

Ўтказиладиган балиқ чавоқлар сони (шоли ниҳоллари 7-10 см келганда балиқлантириш лозим)

Балиқ турлари

Ўртача вазни, г

Дона/ га

Сазан

100-150

1000

Оқ амур

120

50

Оқ дўнгпешана

60

700

Балиқларни озиқлантириш

Озиқлантириш учун бериладиган омухта ем ҳисоб –китоби:

1кг балиқ етиштириш учун таркибида - 23 % протеини бор бўлган омухта емдан 4,7 кг сарфланиши белгиланган. (4,7 кг + 0,47 кг (10 % йўқотиш ҳисобига қўшилиб) = 5,17 кг).  Демак 1 кг оғирлик олиш учун 5,17 кг омухта ем сарфланади.

Демак гектаридан 1000 кг сазан олиш учун 1000 – 313 (табиий) = 687 кг х 5,17 = 3552 кг омухта ем сарфланади.

Минерал ўғитлар нормаси

Аммиакли селитра - 400 кг.

Аммофос - 240 кг.

Бу ҳисоб – китоблар гектаридан 20 центнер балиқ ва 80 центнердан шоли ҳосил олиш учун ҳисобланган

Омухта ем ва минерал ўғитларнинг вегетация ойлари (ўн кунликлари) давомида бериш учун  тавсиялар.

Ойлар

Декадалар

Омухта ем, кг

Азотли- фосфорли ўғит, кг

Аммофос, кг

Жами берилади

3552

400

240

Май

I ўн кун

200

30

18

II ўн кун

250

30

18

III ўн кун

250

30

18

Июн

I ўн кун

300

20

12

II ўн кун

300

20

12

III ўн кун

300

20

12

Июл

I ўн кун

300

20

12

II ўн кун

250

20

12

III ўн кун

250

20

12

Август

I ўн кун

200

20

12

II ўн кун

150

10

6

III ўн кун

150

10

6

Сентябр

I ўн кун

100

10

6

II ўн кун

100

10

6

III ўн кун

52

10

6

Дилмурод Шохимардонов

Улашиш: