Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Дарахт экишда нималарга диққат этиш лозим?

23/Dekabr/2024 01:15
  1184

Ушбу йўриқнома сизга кўчатларингизни тўғри экиш ва парваришлашга ёрдам беради.

1.   Аксарият мевали дарахтларни экилган вақтида таёққа боғлаш яхши натижа беради. Шундай экан, кўчат экишга қарор қилдингизми уларни таёққа боғланг.

2.   Кўчатларни экиб бўлгандан сўнг, уларнинг ости атрофини мулча билан қопланг, мулча бегона ўтлар ўсиши олдини олади ва намликни ушлаб туради.

3.   Агар сизнинг ҳудудингизда қуёнлар ёки бошқа кемирувчилар бўлса, янги экилган кўчатларни улардан ҳимоялашга ҳаракат қилинг. Улар кўчатларнинг пўстлоғини кемиради ва кўчатлар нобуд бўлади.

4.   Агар бир ёшли кўчатлар экаётган бўлсангиз, экишдан сўнг албатта уларни белгиланган тартибда буталанг. Бу тадбир жуда муҳим бўлиб, ўз вақтида амалга оширилмаса янги экилган кўчатлар тўғри ривожланмайди.

5.   Илдизлари очиқ ҳолда келтирилган кўчатлар дарҳол экилиши шарт. Агар бунинг иложи бўлмаса, уларнингилдизларини дарҳол тупроққа кўмиб ҳимояланг.

6.   Экишга мўлжалланган мева дарахт кўчатларни ичкарида илиқ ҳавода сақламанг.

7.   Кўчатлар экилгандан сўнг баҳор ва ёзда улар етарли миқдорда суғорилишига эътибор беринг

Изоҳ: Янги экилган кўчатларнинг ёзда қуриб қолишининг асосий сабабларидан бири бу уларнинг экилгандан сўнг тўғри буталанмаганидир.

Манба: mevazor.uz

Улашиш: