Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Самарқанд қалампири Индонезияга экспорт қилинади

21/Dekabr/2024 09:01
  1541

Бу йил Самарқанд вилоятидаги 1 минг 786 фермер хўжалиги илк бор 1500 гектар майдонда аччиқ қалампир етиштиради. Бу ўсимлик ер шароитидан келиб чиқиб, вилоятнинг еттита туманида экилади, дея ёзади “Зарафшон” газетаси. 

– Бунинг учун фермер хўжаликларига тегишли тавсиялар ва етиштириш технологияси бўйича агротехник тушунчалар берилди, – дейди вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиғи Мақсуд Ҳусаинов. – Фермерларимиз 750 гектарга маҳаллий навли ва 750 гектарга хориждан келтириладиган уруғларни экишади. Ҳосилни топшириш учун эса "Ўзозиқ-овқатхолдинг" компанияси таркибида вилоятимизда "ЧиллиЎз" ва "Big Agro" масъулияти чекланган жамиятлари ташкил этилди. Жамғарилган аччиқ қалампир қайта ишланиб, қуритилган ҳолда Индонезия ва Ҳиндистонга экспорт қилинади.


Улашиш: