Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Мевали дарахтларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишда қилинадиган агротехник тадбирлар

23/Dekabr/2024 07:06
  1091

Мевали дарахтларнинг зараркунанда ва касалликларига қарши курашдаги агротехник тадбирлар:

1. Кузда хазон йиғиштирилиб кўмилади, сўнгра боғ қайта ҳайдалади ва дарахтлариинг атрофи юмшатилади.

2. Дарахт танаси ва йўғон шохларининг кўчган пўстлоқлари кузда, барглар тўкилгандан кейин ва эрта кўкламда иккинчи марта чодирга қириб туширилиб, чиққан чиқинди ёқилади.

3. Боғларга минерал ва маҳаллий ўғитлар солинади. Бузоқбоши қўнғизлар пайдо бўлмаслиги учун мева дарахтларига гўнгни яхшилаб чиритиб солиш керак.

4. Эрта кўкламда (дори пуркашдан кейин) дарахтларнинг зарарланган, ёрилган ва айри жойларига боғ замазкаси сурилади. Дарахтларнинг танаси оҳак билан оқланади.

5. Боғларда мавсум бошидан тўкилган меваларни мунтазам равишда териб, дарров хўжалик мақсадлари учун ишлатиш ёки йўқотиш керак.

Манба:

Мухаммадиев Б.Қ. (2016). “Ўсимликларни зарарли организмлардан уйғунлашган ҳимоя қилишнинг замонавий усуллари” модули бўйича ўқув –услубий мажмуа. Тошкент.

Улашиш: