Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Самарқандда кореяликлар деҳқончилик қилади

23/Dekabr/2024 05:29
  1279

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов 9 октябрь куни Жанубий Кореянинг қишлоқ хўжалиги, қурилиш саноати билан шуғулланувчи бир қатор компаниялари раҳбарлари ва тадбиркорларни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. – Бизнинг Ўзбекистонга бу галги ташрифимиздан кўзланган асосий мақсад қишлоқ хўжалиги бўйича ҳамкорлигимизни кенгайтиришдан иборат, – дейди Жанубий Кореядаги Kotec Platform корпорацияси директори Парк Сун Чул. – Бунинг учун Самарқанд вилоятини танлаб хато қилмаганимизни бугун Қўшработ туманида бўлиб, яна бир бор ҳис қилдик. Ушбу ҳудуддаги унумдор ер ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдалансак, икки томон учун ҳам манфаатли бўлади.  Лойиҳага кўра, Kotec Platform корпорацияси билан биргаликда қўшма корхона ташкил этилади. Бунинг учун Самарқанд вилоятидан 20 минг гектар ер ажратиб берилади. Ушбу майдонда деҳқончилик қилишга Кореядаги 100 дан ортиқ компаниялар жалб этилади. Ҳар бир гектар ер учун ўртача 45 минг доллар миқдорида инвестиция киритилиб, замонавий технологиялар асосида полиз ва мева-сабзавот экинлари етиштириш режалаштирилган. Шунингдек, ҳудудда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қадоқлаш, қайта ишлаш ва сақлаш учун завод ва цехлар, музлатгичли омборлар ташкил этилади. .


Манба: www.uza.uz

Улашиш: