Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Сирдарёнинг Боёвут туманида духоба гули нима мақсадда етиштирилмоқда?

23/Dekabr/2024 02:20
  1207

Шу кунларда Боёвут туманидаги Бекат маҳалласи яқинидаги далада духоба деб номланган, Ўзбекистон заминида илк бор маданий экин сифатида экилган ўсимлик қийғос гуллади. Бу ҳақда “Халқ сўзи Online” хабар берди.

“Туманимизда хитойлик инвесторлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳа бўйича духоба гулидан фармацевтика саноати учун қимматбаҳо экстракт олиш йўлга қўйилмоқда. Бу иш билан “Maker International Uzbekistan” масъулияти чекланган жамияти шуғулланмоқда ва лойиҳа учун 5 миллион 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ йўналтирилиши мўлжалланган. Жамият ихтиёрига духоба ўстириш учун 506 гектар ер майдони ажратилиб, бу йил ана шу экиннинг дастлабки ҳосили йиғиб олинмоқда. Шунингдек, 20 гектар ерда қайта ишлаш корхонаси қурилиши лойиҳалаштирилмоқда. Лойиҳа тўлиқ бажарилгач, 200 та иш ўрни яратилади”, - дейди Боёвут тумани ҳокимининг инвестиция, инновация, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Иномжон Эргашев.

Маълумот учун, духоба гули экстрактидан тайёрланган дори кўз касалликларини даволашда қўлланилади. Барпо этилаётган корхонада тайёрланадиган фармацевтика маҳсулоти асосан АҚШ, Мексика, Хитой ва Испания давлатларига экспорт қилинади.

2731009дх.jpg


     Манба: www.xs.uz

Улашиш: