Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Микроўғитлар ҳақида маълумот

23/Dekabr/2024 03:11
  1163

Азотли, фосфорли ва калийли ўғитларни ишлаб чиқариш ошиб бориши туфайли экинлардан барқарор мўл ҳосил олишда микроўғитларнинг роли янада ошиб бормокда. Минерал ўғитларнинг самарадорлигини оширишда микроэлементларни қўллаш энг муҳим омиллардан биридир. Мис, марганец, кобальт, молибден, бор, қўрғошин, темир ва бошқалар кенг тарқалган микроэлементлардир.

Ўсимликлар микроэлементларни жуда оз миқдорда талаб қилсада, физиологик ҳаётий жараёнларда ниҳоятда муҳим ўрин тўтади. Микроэлементлар таъсирида ўсимлик баргларида хлорофилл ортади, фотосинтез жараёни яхшиланади, ўсимликнинг барча қисмларида ҳаётий фаоллик ошади. Тупроқда микроэлементлар етарли бўлса, ўсимликлар азот, фосфор, калий ва бошқа элементларни яхши ўзлаштиради.

Микроэлементларни жуда оз миқорда асосий минерал ўғитлар билан бирга экинларга берилса, экинларнинг ҳосилдорлиги ошади, маҳсулот сифати яхшиланади.

Микроўғитлар ишлатилган пайтда ўсимлик ноқулай иқлим шароитларига ва тупроқнинг қурғоқчилигига, шунингдек температуранинг кўтарилиши ёки аксинча пасайишига, зараркунанда ва касалликларга нисбатан анча чидамли бўлиб қолади.

Олиб борилган кузатишларда аниқланишича, микроўғитлар мумкин қадар табақалаштирилган тартибда, яъни тупроқ шароити, тупроқ таркибидаги осон ўзлаштириладиган микроэлемент миқдорига, ўсимликнинг биологик хусусиятлари, олдинги экиннинг органик ва минерал ўғитлар билан қанчалик ўғитланганлигига қараб ишлатилиши керак.

Микроўғитларни ерга солишда уларни мумкин ҳадар кам ювилиб кетиши ва тупроқда ўсимлик ўзлаштирадиган ҳолатда узоқ муддат сақланишини ҳисобга олиш керак.

Микроўғитлардан фойдаланишнинг энг истиқболли ўсулларидан бири уларни мураккаб комплекс ўғитлар таркибига киритишдан иборатдир. Мураккаб донадорлаштирилган ўғитларни қўллаш микроэлементларнинг бевосита тупроқ заррачалари билан контактда бўлишини камайтиради, яъни улар тупроқнинг пастки қатламларида камроқ ювилади. Шунга кўра, ана шу ўсулда ерга солинган минерал ўғитлар ўсимликлар томонидан қийин ўзлаштириладиган ҳолатга камроқ ўтади.

Манба:

Муҳаммадиев Б. Қ. (2005). Ширкат ва фермер хўжаликларида органик ҳамда минерал  ўғитлардан фойдаланиш.  Тошкент: «Янги аср авлоди».

Улашиш: